Post #26714
30.2K
Қашқадарё вилоятида солиқ тўловчиларнинг 122,6 млн сўмини талон-торож қилган солиқ инспекторлари фош этилди. Қарши шаҳар солиқ инспекциясининг давлат солиқ бош инспекторлари ва бошқа ходимлари 97 нафар солиқ тўловчидан солиқ қарздорлигини сўндириш баҳонасида 122,6 млн сўм маблағни олиб, уларни шахсий ҳисобварақларга кирим қилмасдан ўзлаштиргани ёки растрата йўли билан талон-торож қилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.