TGViewer
davletovuz davletovuz @davletovuz · 78.1K subscribers
Post #26726 15.4K
Рақобат қўмитаси электрон савдо бўйича мурожаатлар статистикасини эълон қилди

Йил бошидан буён Рақобат қўмитасига электрон савдо билан боғлиқ 1 230 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 446 таси ёки 36,2 фоизи Uzum Market билан боғлиқ.

Бунда 36,2 фоиз — Uzum Market харидорларининг норози қисми эмас, балки Қўмитага электрон савдо бўйича келиб тушган жами мурожаатлар орасидаги улушдир. Кўрсаткични баҳолашда платформанинг фаолият кўламини ҳам ҳисобга олиш муҳим.

Uzum’нинг 2025 йил якунлари бўйича эълон қилинган маълумотларига кўра, компаниянинг электрон савдо хизматларида буюртмалар сони 34 миллиондан ошган. Шу нуқтаи назардан, Қўмитага келиб тушган мурожаатлар буюртмалар умумий сонининг мингдан бир фоизларини ташкил этади.

Қўмита маълумотига кўра, 704 та мурожаат бўйича истеъмолчилар ҳуқуқлари тикланган. Шу билан бирга, юзага келадиган масалаларнинг катта қисми маркетплейснинг қўллаб-қувватлаш хизмати орқали ҳал этилади.

Uzum’да, шунингдек, электрон савдода шаффоф қоидаларни ривожлантириш бўйича Қўмита фаолиятини қўллаб-қувватлашларини таъкидлашди. Компанияда қайд этилишича, харидорларнинг фикр-мулоҳазалари такомиллаштириш талаб этиладиган жараёнларни аниқлашга ёрдам беради.

Бугунги кунда Uzum Market тармоғи мамлакатнинг 700 дан ортиқ аҳоли пунктида 2 000 дан зиёд буюртма топшириш пунктларини қамраб олган. Компания маълум қилишича, платформадаги товар позициялари сони эса 200 миллиондан ошади.

Шу сабабли маркетплейслар бўйича мурожаатлар статистикасини баҳолашда нафақат уларнинг сони, балки платформанинг кўлами, буюртмалар ҳажми ва истеъмолчилар мурожаатларининг қандай ҳал этилаётганини ҳам ҳисобга олиш муҳим.
More from @davletovuz
  1. Oct 6, 2026Янги iPhone 18 эгасига айланинг! iPhone 18 нинг исталган моделини танланг ва Ucell'да олди…
  2. Oct 6, 2026Банк ходими 100 минг доллар билан қўлга тушди Тошкент вилоятида нуфузли банклардан биринин…
  3. Oct 6, 2026Тошкентда FINOBOD 2026 халқаро форуми бўлиб ўтади Шу йилнинг 12-14 ноябрь кунлари CAEx Uzb…
  4. Oct 6, 2026Давлат активларини 7 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имконияти яратилди…
  5. Oct 5, 2026Эъзозхон Гапиржановна Каримова Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринч…
  6. Oct 5, 2026Конгратбай Авезимбетович Шарипов Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайин…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →