Тошкентда FINOBOD 2026 халқаро форуми бўлиб ўтади
Шу йилнинг 12-14 ноябрь кунлари CAEx Uzbekistan мажмуасида FINOBOD 2026 халқаро форуми ўтказилади. Катта анжуман олдидан IT, молия, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида ёпиқ учрашув бўлиб ўтди ва унда бўлажак форум дастури муҳокама қилинди.
Учрашувда таъкидланишича, бу йилги форум фақат финтех ва банк соҳаси билан чекланиб қолмайди. Кун тартибига саноатни автоматлаштириш, агросектор ва тиббиётни рақамлаштириш ҳамда AI каби мавзулар ҳам киритилмоқда.
Форум молиявий ва технологик сектор вакиллари, янги имконият излаётган инвесторлар ҳамда минтақада ўсиш нуқталарини қидираётган мутахассислар учун муҳим платформа бўлади.
Post #26723
21.2K
