TGViewer
davletovuz davletovuz @davletovuz · 78.2K subscribers
Post #26727 28.2K
❗️ Иситиш мавсумида газлашмаган ҳамда газ етиб бормаган ҳудудларда электр энергияси бўйича базавий меъёрни 200 киловатт-соатдан 350 киловатт-соатга ошириш таклифи маъқулланди.

Декабрь ойида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинди.

Шунингдек, Ижтимоий реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси, газ, кўмир ва коммунал хизматлар харажатларини қоплашда оиланинг ҳар бир аъзосига қўлланиладиган даромад мезонини 1 миллион 430 минг сўмгача ошириш таклифи кўриб чиқилди. Натижада қўллаб-қувватлаш қамрови яна 166 минг оилага кенгаяди.

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди. Бу чора билан бир йилда 470 минг оилани қамраб олиш назарда тутилмоқда. Шароити оғир маҳаллалардаги 3 мингта хонадонни иссиқлик жиҳатидан ҳимоялаш ва энергия тежовчи ускуналар билан таъминлаш ишлари ҳам давом эттирилади.

Давлат раҳбари Ҳукуматга белгиланган ёрдам учун маблағларни ўз вақтида йўналтириш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлашда манзиллиликни таъминлаш ва ёрдам ҳар бир оилага етиб бориши устидан назоратни кучайтиришни топширди.
More from @davletovuz
  1. Oct 7, 2026UZCARD’нинг «Омад мавсуми 2.0» акциясининг биринчи босқичи ғолиблари аниқланди! 4 октябрь…
  2. Oct 7, 2026Кадастрда очиқлик тамойили кучаймоқда. Кадастрлар палатаси Ўзбекистондаги ер фонди ва унин…
  3. Oct 7, 2026Шавкат Мирзиёев 7-9 октябрь кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Президент “…
  4. Oct 7, 2026Корея тараққиёт банки (KDB) Ўзбекистондаги KDB Uzbekistan банкини сотиши мумкин. KDB ўзини…
  5. Oct 7, 2026Cobalt ва Damas’ни банк иштирокисиз бўлиб тўлашга сотиш бошланди UzAuto Motors 7 октябрдан…
  6. Oct 6, 2026MrBeast Тошкентга келмоқда Туризм қўмитаси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғар…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →