Кадастрда очиқлик тамойили кучаймоқда. Кадастрлар палатаси Ўзбекистондаги ер фонди ва унинг тоифалари ҳақида маълумот берувчи видеоролик тайёрлади.
2026 йил 1 январь ҳолатига мамлакатнинг умумий ер майдони 44,9 млн гектарни ташкил этади. Шундан 4,4 млн гектари суғориладиган ерлар. Ер фонди 8 та тоифага бўлинади. Унинг энг катта қисми 25,9 млн гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар. 11 млн гектар ер ўрмон фондига, 4,3 млн гектар ер табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига тўғри келади.
Қолган ерлар захира, сув фонди, саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар, аҳоли пунктлари ҳамда тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлардан иборат.
Ер фонди бўйича бундай аниқ маълумотларнинг очиқланиши жамоатчиликка мамлакат ер майдони қандай тақсимланганини кўриш имконини беради.
Ер фондининг тоифалар кесимидаги тўлиқ тақсимоти видеода.
Post #26732
19.8K