TGViewer
davletovuz davletovuz @davletovuz · 78.1K subscribers
Post #26728 13.1K
MrBeast Тошкентга келмоқда

Туризм қўмитаси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (ACDF) ҳамкорлигида дунёдаги энг машҳур YouTube блогер MrBeast Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

Режага кўра, 9 октябрь куни Тошкентдаги Замонавий санъат марказида (CCA) MrBeast билан очиқ учрашув бўлиб ўтади. Тадбир доирасида меҳмонлар турли интерактив ўйинларда қатнашиши ва блогер билан жонли мулоқот қилиши кутилмоқда. Катта эҳтимол билан бу лойиҳа мамлакатнинг туристик жозибадорлигини ошириш ва хорижий аудитория эътиборини тортиш мақсадида қилинмоқда.

Учрашувда қатнашиш учун 18 ёшдан ошган бўлиш талаб этилади. Иштирокчилар хоҳловчилар орасидан фақат тасодифий танлов (рандом) асосида саралаб олинади ва уларга электрон почта орқали тасдиқ хати юборилади.

Рўйхатдан ўтиш 8 октябрга қадар давом этади. Жараён қанчалик шаффоф ўтишини ва MrBeast'нинг ташрифи Ўзбекистон туризмига қандай таъсир қилишини кузатамиз.

👉 Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола
More from @davletovuz
  1. Oct 6, 2026❗️ Иситиш мавсумида газлашмаган ҳамда газ етиб бормаган ҳудудларда электр энергияси бўйича…
  2. Oct 6, 2026Рақобат қўмитаси электрон савдо бўйича мурожаатлар статистикасини эълон қилди Йил бошидан…
  3. Oct 6, 2026Янги iPhone 18 эгасига айланинг! iPhone 18 нинг исталган моделини танланг ва Ucell'да олди…
  4. Oct 6, 2026Банк ходими 100 минг доллар билан қўлга тушди Тошкент вилоятида нуфузли банклардан биринин…
  5. Oct 6, 2026Тошкентда FINOBOD 2026 халқаро форуми бўлиб ўтади Шу йилнинг 12-14 ноябрь кунлари CAEx Uzb…
  6. Oct 6, 2026Давлат активларини 7 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имконияти яратилди…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →