TGViewer
Channel Public Channel
Рўйхатга олиш – 2026

Рўйхатга олиш – 2026

@census_2026

Рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифаси

📞 1851

Лотин алифбосидаги талқин: @census_2026_lotin

Миллий статистика қўмитасининг расмий саҳифалари:
@uzstataxborot
@statistika_rasmiy

Тарғибот материаллари: @census_materiallari
Subscribers
31.2K
Photos
748
Videos
345
Links
340
Recent Posts 14 shown
Post #1328 5.99K
#интервью

Бизнесни рўйхатга олиш тадбири нима учун муҳим?


Фармонга асосан юртимизда биринчи бор бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Тадбирни ўтказиш муддати жорий йилнинг 15 октябридан 30 ноябригача этиб белгиланди.

Рўйхатга олиш жараёнида Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликларни кузатув асосида қамраб олиш, уларни нафақат сони, балки таркиби, фаолият ҳолати, жойлашган манзили, филиаллари ва уларнинг хусусияти ҳам ўрганилиши режалаштирилган.


Рўйхатга олиш жараёнида тўпланган маълумотлар асосида кузатилмаётган иқтисодиётни ҳамда миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичларини янада тўлиқроқ ва аниқроқ ҳисоблаш имкониятини яратади.

Шунингдек, рўйхатга олиш натижасида тўпланган маълумотлар асосида корхона ташкилотларини кузатиш бўйича тўпламлар қайта ҳисобланади ва уларга бўлган ҳисобот юкини янада камайтириш имконияти яратилади.


З. Зияев
Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари
  • 👍 12
  • ❤ 1
Post #1327 3.85K
❓ Савол:

Бизнесни рўйхатга олиш нима ва у нима учун керак?

✅ Жавоб:

Бизнесни рўйхатга олиш — мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар, уларнинг фаолият йўналишлари, бандлик ҳолати ҳамда асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли статистик маълумотларни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли статистик тадбир.

Тадбир натижалари статистик бизнес-регистрларини янгилаш, иқтисодиётнинг ҳақиқий ҳолати ва кузатилмайдиган иқтисодиётни аниқроқ баҳолаш, танланма кузатувларни такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича аниқ ҳамда манзилли қарорлар қабул қилиш учун муҳим ахборот манбаи бўлади.


#саволим_бор
  • ❤ 11
  • 👍 2
Post #1326 20.2K
Бизнесни рўйхатга олиш — барқарор иқтисодий ривожланиш пойдевори!
  • 👍 5
  • ❤ 3
  • 🔥 2
Post #1323 6K
#эксперт_жавоби #интервью

Бизнесни рўйхатга олиш мамлакат иқтисодиётини баҳолашда қандай ўрин тутади?


— Иқтисодиётни баҳолаш учун аслида жуда оддий ёндашув мавжуд. Мамлакатда қанча бизнес субъекти борлигини билиш керак. Агар сиз ўртача битта бизнес қанча маҳсулот сотиши ёки қанча даромад олишини билсангиз, бутун иқтисодиёт ҳажмини ҳам баҳолаш анча осонлашади.

Бизнесни рўйхатга олишдаги асосий мураккаблик шундаки, Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча иқтисодий фаолият турларини қамраб олиш зарур. Ҳозир сизлар асосан регистрлар билан ишлайсиз, бироқ барча корхоналар ҳам рўйхатдан ўтмаган. Бозорларда, йўл бўйларида кўплаб кичик савдо нуқталари, шунингдек, норасмий ресторанлар ва сартарошхоналар мавжуд.

Ушбу субъектлар кичик ва рўйхатдан ўтмаган бўлишига қарамай, улар мамлакат иқтисодиётига ҳам, оилалар даромадига ҳам ҳисса қўшади. Иқтисодиётнинг муайян қисми норасмий ёки кузатилмайдиган сектор ҳисобланади. Шу боис, ялпи ички маҳсулотни аниқ баҳолаш учун ушбу фаолиятларни ҳам ҳисоб-китобга киритиш зарур.


Артур Гисбертс
Жаҳон банки гуруҳи катта статистиги
  • 👍 10
  • ❤ 3
  • 🔥 3
Post #1321 32.6K
💼 Бизнесни рўйхатга олиш ўзи нима?

Бугун мамлакатда турли шаклда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар сони ва уларнинг фаолият кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Уларнинг амалдаги ҳолати, фаолият йўналишлари ва бандлик кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларга эга бўлиш иқтисодиётни аниқ баҳолашда муҳим аҳамиятга эга.


📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар мамлакатимизда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.

➡️ Асосий мақсад — мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар, уларнинг фаолият йўналишлари, бандлик ҳолати ва асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ишончли статистик маълумотларни шакллантириш.


👥 Кимлар иштирок этади?

➡️юридик шахслар;
➡️якка тартибдаги тадбиркорлар;
➡️ўзини ўзи банд қилган шахслар;
➡️деҳқон хўжаликлари;
➡️ҳунармандлар;
➡️оилавий тадбиркорлар;
➡️нодавлат нотижорат ташкилотлари;
➡️рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган айрим иқтисодий бирликлар.

📋 Маълумотлар қандай тўпланади?

Респондент тоифасига қараб, маълумотлар рўйхатга олувчилар томонидан планшет қурилмалари орқали юзма-юз сўров асосида ёки интернет орқали мустақил равишда тақдим этилади.


📊 Рўйхатга олиш нима беради?

🏢 статистика тизимига — корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги статистик регистрларни янгилаш ва иқтисодий бирликлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаштиришга;

📈 статистик кузатувларга — танланма кузатувларни янада сифатли ташкил этишга;

🔎 иқтисодиётни баҳолашга — кузатилмайдиган иқтисодиёт кўламини аниқроқ баҳолашга;

💼 тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга — бизнеснинг амалдаги ҳолати ва эҳтиёжларини яхшироқ англашга;

🏙 ҳудудларни ривожлантиришга — ҳудудлардаги иқтисодий фаоллик бўйича аниқ маълумотларга таянган ҳолда қарорлар қабул қилишга хизмат қилади.

🎯 Энг муҳими
Бизнесни рўйхатга олиш орқали мамлакатдаги тадбиркорлик фаолиятининг янада тўлиқ ва аниқ статистик манзараси шаклланади.

✅ Натижада тўпланган маълумотлар шунчаки статистик кўрсаткич бўлиб қолмайди. Улар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ривожлантириш ҳамда бизнес учун янада тўғри ва манзилли қарорлар қабул қилишда муҳим ахборот манбаига айланади.
  • ❤ 10
  • 👍 5
  • 🔥 3
Post #1320 14.2K
#эксперт_жавоби #интервью

Бизнесни рўйхатга олишнинг аҳамияти нимада?


— Миллий статистика қўмитаси томонидан режалаштирилаётган бизнесни рўйхатга олиш тадбири ҳақида фикр билдириш имкониятини берганингиз учун миннатдорлик билдираман. Маълумки, жорий йилда Миллий статистика қўмитаси аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича йирик тадбирни муваффақиятли амалга оширди.

Бизнесни рўйхатга олиш эса кейинги йирик рўйхатга олиш тадбири бўлади. Менинг билишимча, бир йилнинг ўзида иккита кенг кўламли рўйхатга олиш тадбирини амалга ошираётган давлатлар жуда кам. Бу дадил ва муҳим қарор бўлиб, Ўзбекистон Миллий статистика қўмитасининг ушбу йўналишдаги қатъий саъй-ҳаракатларини, шунингдек, мамлакат раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган юксак қўллаб-қувватлашни намоён этади.


Статистика нуқтаи назаридан рўйхатга олиш нима учун муҳим? Энг аввало, рўйхатга олиш кейинги барча статистик фаолият учун зарур бўлган таянч маълумотларни шакллантиради. Масалан, аҳолини рўйхатга олиш жараёнида аҳолига оид турли кўрсаткич ва хусусиятлар бўйича маълумотлар тўпланди. Натижада Миллий статистика қўмитаси кейинги тадқиқотлар, таҳлиллар, танланма кузатувлар ва статистик маҳсулотлар ишлаб чиқиш учун мустаҳкам маълумотлар базаси шаклланади. Худди шу тамойил қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга ҳам тааллуқли. Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистонда кўплаб аҳоли қатламлари учун муҳим даромад манбаи бўлиши билан бирга, мамлакат иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблашда ҳам муҳим ўрин тутади. Шу сабабли бу соҳа бўйича ишончли бошланғич маълумотларнинг мавжудлиги катта аҳамиятга эга.

Статистикада айнан мана шу бошланғич базани биз статистик кузатув рамкаси деб атаймиз. Агар ушбу рамка тўғри шакллантирилган бўлса, ундан келиб чиқиб йиғиладиган маълумотлар ҳам анча ишончли бўлади. Маълумотлар ишончли бўлса, улар асосида шакллантириладиган ахборот ҳам сифатли бўлади. Сифатли ва ишончли ахборот эса ўз навбатида тўғри ва асосланган сиёсий ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради. Яъни бу бир-бири билан узвий боғланган яхлит жараёндир.


Шу нуқтаи назардан бизнес субектларини рўйхатга олиш мамлакатда бизнес статистикаси сифатини ошириш учун энг муҳим воситалардан биридир. Рўйхатга олиш давомида турли иқтисодий фаолият турларида қанча киши банд экани, ҳар бир соҳада нечта корхона фаолият юритаётгани, улар қайси ҳудуд, вилоят ёки туманда жойлашгани, уларнинг айланмаси, молиявий натижалари, инвестициялари ва бошқа кўплаб муҳим иқтисодий кўрсаткичлар бўйича маълумотлар тўпланади.

Бунда рўйхатга олиш фақат юридик шахслар ёки йирик компаниялар билан чекланмайди. Якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини-ўзи банд қилган шахслар ҳамда даромад олиш мақсадида муайян иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган бошқа жисмоний шахслар ҳам мазкур жараён қамровига олинади. Ўзбекистонда аҳолининг катта қисми корхоналарда ишлайди, мустақил бизнес юритади ёки турли шаклларда иқтисодий фаолият билан шуғулланади. Уларнинг барчасини тўлиқ қамраб олиш орқали Миллий статистика қўмитаси сифатли ва ишончли статистик кузатув рамкасини шакллантириши мумкин. Ана шундай сифатли рамка яратилгач, кейинчалик ишлаб чиқиладиган статистика янада ишончли бўлади. Ишончли статистика асосида эса давлат органлари мамлакатдаги бизнес муҳити ва иқтисодий жараёнлар бўйича янада асосланган қарорлар қабул қилиши мумкин.


Ҳакан Демирбукен
халқаро эксперт
  • ❤ 12
  • 🔥 5
  • 👍 4
Post #1317 9.3K

Forwarded from STATISTIKA | Rasmiy kanal

🏢 Миллий статистика қўмитаси стипендияси танлови эълон қилинади

Иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда Миллий статистика қўмитаси учун истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида Миллий статистика қўмитаси стипендияси танлови эълон қилинади.

🫂 Кимлар иштирок этиши мумкин?
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида кундузги таълим шаклида, қуйидаги йўналишларда таҳсил олаётган талабалар:
— статистика
— иқтисодиёт
— молия
— ахборот технологиялари
— маълумотлар илми ва таҳлили (Data Science & Analytics)

Шунингдек:

— бакалавриатнинг 4-босқич талабалари;
— магистратура босқичи талабалари.


📊 Танлов босқичлари
Танлов 3 босқичда ўтказилади:
1-босқич – ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш (саралаш босқичи);
2-босқич – назарий билимларни баҳолаш тестлари (статистика, иқтисодиёт, математика, аналитик фикрлаш, IQ);
3-босқич – танлов комиссияси аъзолари билан суҳбат.

1-босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар билан боғланилади ва 2-босқичга таклиф этилади.


📄 Ҳужжатларни топшириш тартиби
Номзодлар ҳужжатларни фақат PDF форматда 2026 йил 25 сентябрь куни соат 18:00 га қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборишлари лозим:
📧 kadr@stat.uz

📃 Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
— Маълумотнома (CV, боғланиш учун алоқа маълумотлари билан);
— Академик рейтинг кўрсаткичлари (академик маълумотнома);
— Хорижий тилларни билиш бўйича ҳужжатлар;
— Илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳужжатлар (мавжуд бўлса);
— Эришилган ютуқлар ва ижтимоий фаоллик бўйича маълумотлар ҳамда тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса).

🏆 Ғолиблар ва стипендия
Танлов натижаларига кўра 10 нафаргача ғолиб аниқланади.
Ғолибларга 2026–2027 ўқув йилининг октябрь–май ойлари давомида БҲМнинг 3 баробари миқдорида стипендия тўлаб берилади.

Қўшимча маълумот учун:
☎️ +998 71 203 80 00 (ички рақам: 1464)

Эслатма: Танловнинг тўлиқ шартлари, босқичлари ва баҳолаш мезонлари Миллий статистика қўмитаси стипендияси низомида батафсил келтирилган.
  • 👍 11
  • ❤ 7
  • 🔥 3
Post #1316 12.4K
#эксперт_жавоби #интервью

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш давлат иқтисодиёти учун қандай аҳамиятга эга?


— Яқинда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир мамлакат иқтисодиёти учун қандай фойда келтиради? Уни ўтказиш халқаро ҳамжамият учун нима сабабдан муҳим?

— Бу, албатта, жуда муҳим қадам. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш расмий статистиканинг асосий пойдеворларидан бири ҳисобланади. Бу миллий ҳисоблар, ялпи ички маҳсулот, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ва бошқа кўплаб кўрсаткичларга таъсир қилади. Чунки аҳоли сони бутун статистик тизимнинг марказий қисми ҳисобланади.

Охирги аҳоли рўйхати қарийб қирқ йил аввал ўтказилган эди. Шу боис Миллий статистика қўмитаси бу ишни амалга оширгани жуда муҳим воқеа. Бизга маълумки, дастлабки натижалар яқин вақтларда эълон қилинади. Биз эса бу имкониятдан фойдаланиб, расмий статистикани, жумладан, миллий ҳисобларни янгилашни интиқлик билан кутяпмиз.


Леван Гогоберишвили
халқаро эксперт

📺
ТЎЛИҚ ПОДКАСТ
  • 👍 4
  • ❤ 1
  • 🔥 1
Post #1313 11.3K

Forwarded from STATISTIKA | Rasmiy kanal

Миллий статистика қўмитаси ва UNICEF ўртасида меморандум имзоланди

Миллий статистика қўмитаси ҳамда БМТ Болалар жамғармасининг (UNICEF) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида “Мультииндикатор кластер кузатуви (MICS) 2027” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатни Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамраев ҳамда UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Regina Maria Castillo имзолади.

Имзолаш маросимида Миллий статистика қўмитаси раиси бошчилигида марказий аппаратнинг масъул ходимлари, шунингдек, UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этди. Мазкур меморандум Ўзбекистон ва UNICEFнинг 2026–2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури доирасида болалар, ўсмирлар ва аёллар фаровонлигини мониторинг қилиш, Барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичлари ҳамда миллий ва халқаро мажбуриятларни баҳолаш учун ишончли статистик маълумотларни шакллантиришга қаратилган.


Меморандум доирасида томонлар MICS-2027 кузатувини тайёрлаш ва ўтказиш, танланмани шакллантириш, маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш, сифат назорати, натижаларни таҳлил қилиш ва эълон қилиш йўналишларида ҳамкорлик қилади. Шунингдек, UNICEF MICS жамоаси томонидан танланмани шакллантириш, маълумотларга ишлов бериш, уй хўжаликлари кузатувини ташкил этиш, натижаларни шарҳлаш ва ҳисобот тайёрлаш бўйича техник кўмак ҳамда махсус семинарлар ўтказилиши назарда тутилган.
  • ❤ 13
  • 👍 7
  • 🔥 1
Post #1312 37.4K
💼 Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда 15 октябрдан 30 ноябрга қадар бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.

Рўйхатга олишнинг асосий мақсади мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар, уларнинг фаолият йўналишлари, бандлик ҳолати ва асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ишончли статистик маълумотларни шакллантиришдан иборат.


Тадбир доирасида юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар қамраб олинади.

Маълумотлар респондент тоифасига қараб, рўйхатга олувчилар томонидан планшет қурилмалари ёрдамида юзма-юз сўров асосида ёки интернет орқали мустақил равишда тўпланади.


Рўйхатга олиш натижалари корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги статистик регистрларни янгилаш, кузатилмайдиган иқтисодиёт кўламини баҳолаш, танланма кузатувларни сифатли ташкил этишга хизмат қилади.

Олинган маълумотлар келгусида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ривожлантириш ва бизнес учун янада тўғри ҳамда манзилли қарорлар қабул қилишда муҳим ахборот манбаи бўлади.
  • ❤ 14
  • 👍 4
  • 🔥 3
Post #1311 22.2K
🇺🇿 35 ЙИЛЛИК КЎРСАТКИЧЛАР

📊 Мустақиллик йилларида эришилган натижалар рақамларда


Доимий аҳоли сони
(1 январь ҳолатига)
1991 йил — 20,6 млн киши
2026 йил — 38,2 млн киши

Ялпи ички маҳсулот ҳажми
1994 йил — 6,4 млрд АҚШ доллари
2025 йил — 147,1 млрд АҚШ доллари

Ташқи савдо айланмаси
1991 йил — 3,3 млрд АҚШ доллари
2025 йил — 82,8 млрд АҚШ доллари

Экспорт ҳажми
1991 йил — 1,8 млрд АҚШ доллари
2025 йил — 34,2 млрд АҚШ доллари

Инвестициялар ҳажми
1991 йил — 1,1 млрд АҚШ доллари
2025 йил — 48,5 млрд АҚШ доллари

Қурилиш ишлари ҳажми

1995 йил — 611 млн АҚШ доллари
2025 йил — 25 млрд АҚШ доллари

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми
1991 йил — 3 млрд АҚШ доллари
2025 йил — 87,5 млрд АҚШ доллари

Олий таълим ташкилотлари сони
1991/1992 ўқув йили — 52 та
2025/2026 ўқув йили — 215 та

Умумий ўрта таълим ташкилотлари сони
1991/1992 ўқув йили — 8 557 та
2025/2026 ўқув йили — 11 118 та

Шифохоналар сони
1991 йил — 1 388 та
2024 йил — 1 972 та

Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги

1991 йил — 66,4 ёш
2025 йил — 75,4 ёш

100 та уй хўжалигига тўғри келадиган автомобиллар сони
2010 йил — 21 та
2025 йил — 61 та

100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони
2010 йил — 145 дона
2025 йил — 359 дона

Туристлар ташрифи
2012 йил — 1,9 млн нафар
2025 йил — 11,7 млн нафар

Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони (1 январь)
2010 йил — 201 мингта
2025 йил — 474,9 мингта

🏢 Миллий статистика қўмитаси
  • ❤ 22
  • 👍 12
  • 🔥 8
Post #1305 24.3K
🗞️Аҳолини рўйхатга олиш нега муҳим?

📓 "Иқтисодий шарҳ" журналининг 2026 йилдаги 7-сонида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари, рўйхатга олишнинг моҳияти ва аҳамиятига бағишланган мақола чоп этилди.

👉 БАТАФСИЛ
  • ❤ 10
  • 👍 6
  • 🔥 5
Older posts →

About this channel

How can I read @census_2026 without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Рўйхатга олиш – 2026: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Рўйхатга олиш – 2026 have?
Рўйхатга олиш – 2026 (@census_2026) has 31.2K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Рўйхатга олиш – 2026 know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →