TGViewer
Рўйхатга олиш – 2026 Рўйхатга олиш – 2026 @census_2026 · 31.1K subscribers
Post #1323 6.33K
#эксперт_жавоби #интервью

Бизнесни рўйхатга олиш мамлакат иқтисодиётини баҳолашда қандай ўрин тутади?


— Иқтисодиётни баҳолаш учун аслида жуда оддий ёндашув мавжуд. Мамлакатда қанча бизнес субъекти борлигини билиш керак. Агар сиз ўртача битта бизнес қанча маҳсулот сотиши ёки қанча даромад олишини билсангиз, бутун иқтисодиёт ҳажмини ҳам баҳолаш анча осонлашади.

Бизнесни рўйхатга олишдаги асосий мураккаблик шундаки, Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча иқтисодий фаолият турларини қамраб олиш зарур. Ҳозир сизлар асосан регистрлар билан ишлайсиз, бироқ барча корхоналар ҳам рўйхатдан ўтмаган. Бозорларда, йўл бўйларида кўплаб кичик савдо нуқталари, шунингдек, норасмий ресторанлар ва сартарошхоналар мавжуд.

Ушбу субъектлар кичик ва рўйхатдан ўтмаган бўлишига қарамай, улар мамлакат иқтисодиётига ҳам, оилалар даромадига ҳам ҳисса қўшади. Иқтисодиётнинг муайян қисми норасмий ёки кузатилмайдиган сектор ҳисобланади. Шу боис, ялпи ички маҳсулотни аниқ баҳолаш учун ушбу фаолиятларни ҳам ҳисоб-китобга киритиш зарур.


Артур Гисбертс
Жаҳон банки гуруҳи катта статистиги
  • 👍 10
  • ❤ 3
  • 🔥 3
More from @census_2026
  1. Oct 1, 2026❓Савол: Бизнесни рўйхатга олишда кимлар қатнашади? ✅Жавоб: Бизнесни рўйхатга олиш тадбири…
  2. Oct 1, 2026Бизнесни рўйхатга олиш муваффақиятини белгиловчи асосий омиллар нималардан иборат? — Мен к…
  3. Sep 30, 2026#интервью Бизнесни рўйхатга олиш тадбири нима учун муҳим? Фармонга асосан юртимизда биринч…
  4. Sep 30, 2026❓ Савол: Бизнесни рўйхатга олиш нима ва у нима учун керак? ✅ Жавоб: Бизнесни рўйхатга олиш…
  5. Sep 30, 2026Бизнесни рўйхатга олиш — барқарор иқтисодий ривожланиш пойдевори!
  6. Sep 30, 2026photo post
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →