Бизнесни рўйхатга олиш тадбири нима учун муҳим?
Фармонга асосан юртимизда биринчи бор бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Тадбирни ўтказиш муддати жорий йилнинг 15 октябридан 30 ноябригача этиб белгиланди.
Рўйхатга олиш жараёнида Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликларни кузатув асосида қамраб олиш, уларни нафақат сони, балки таркиби, фаолият ҳолати, жойлашган манзили, филиаллари ва уларнинг хусусияти ҳам ўрганилиши режалаштирилган.
Рўйхатга олиш жараёнида тўпланган маълумотлар асосида кузатилмаётган иқтисодиётни ҳамда миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичларини янада тўлиқроқ ва аниқроқ ҳисоблаш имкониятини яратади.
Шунингдек, рўйхатга олиш натижасида тўпланган маълумотлар асосида корхона ташкилотларини кузатиш бўйича тўпламлар қайта ҳисобланади ва уларга бўлган ҳисобот юкини янада камайтириш имконияти яратилади.
З. Зияев
Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари