TGViewer
Рўйхатга олиш – 2026 Рўйхатга олиш – 2026 @census_2026 · 31.2K subscribers
Post #1313 11.5K

Forwarded from STATISTIKA | Rasmiy kanal

Миллий статистика қўмитаси ва UNICEF ўртасида меморандум имзоланди

Миллий статистика қўмитаси ҳамда БМТ Болалар жамғармасининг (UNICEF) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида “Мультииндикатор кластер кузатуви (MICS) 2027” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатни Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамраев ҳамда UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Regina Maria Castillo имзолади.

Имзолаш маросимида Миллий статистика қўмитаси раиси бошчилигида марказий аппаратнинг масъул ходимлари, шунингдек, UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этди. Мазкур меморандум Ўзбекистон ва UNICEFнинг 2026–2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури доирасида болалар, ўсмирлар ва аёллар фаровонлигини мониторинг қилиш, Барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичлари ҳамда миллий ва халқаро мажбуриятларни баҳолаш учун ишончли статистик маълумотларни шакллантиришга қаратилган.


Меморандум доирасида томонлар MICS-2027 кузатувини тайёрлаш ва ўтказиш, танланмани шакллантириш, маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш, сифат назорати, натижаларни таҳлил қилиш ва эълон қилиш йўналишларида ҳамкорлик қилади. Шунингдек, UNICEF MICS жамоаси томонидан танланмани шакллантириш, маълумотларга ишлов бериш, уй хўжаликлари кузатувини ташкил этиш, натижаларни шарҳлаш ва ҳисобот тайёрлаш бўйича техник кўмак ҳамда махсус семинарлар ўтказилиши назарда тутилган.
  • ❤ 13
  • 👍 7
  • 🔥 1
More from @census_2026
  1. Oct 1, 2026Бизнесни рўйхатга олиш муваффақиятини белгиловчи асосий омиллар нималардан иборат? — Мен к…
  2. Sep 30, 2026#интервью Бизнесни рўйхатга олиш тадбири нима учун муҳим? Фармонга асосан юртимизда биринч…
  3. Sep 30, 2026❓ Савол: Бизнесни рўйхатга олиш нима ва у нима учун керак? ✅ Жавоб: Бизнесни рўйхатга олиш…
  4. Sep 30, 2026Бизнесни рўйхатга олиш — барқарор иқтисодий ривожланиш пойдевори!
  5. Sep 30, 2026photo post
  6. Sep 29, 2026#эксперт_жавоби #интервью Бизнесни рўйхатга олиш мамлакат иқтисодиётини баҳолашда қандай ў…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →