TGViewer
Рўйхатга олиш – 2026 Рўйхатга олиш – 2026 @census_2026 · 31.2K subscribers
Post #1312 37.4K
💼 Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда 15 октябрдан 30 ноябрга қадар бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.

Рўйхатга олишнинг асосий мақсади мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар, уларнинг фаолият йўналишлари, бандлик ҳолати ва асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ишончли статистик маълумотларни шакллантиришдан иборат.


Тадбир доирасида юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар қамраб олинади.

Маълумотлар респондент тоифасига қараб, рўйхатга олувчилар томонидан планшет қурилмалари ёрдамида юзма-юз сўров асосида ёки интернет орқали мустақил равишда тўпланади.


Рўйхатга олиш натижалари корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги статистик регистрларни янгилаш, кузатилмайдиган иқтисодиёт кўламини баҳолаш, танланма кузатувларни сифатли ташкил этишга хизмат қилади.

Олинган маълумотлар келгусида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ривожлантириш ва бизнес учун янада тўғри ҳамда манзилли қарорлар қабул қилишда муҳим ахборот манбаи бўлади.
  • ❤ 14
  • 👍 4
  • 🔥 3
More from @census_2026
  1. Sep 30, 2026#интервью Бизнесни рўйхатга олиш тадбири нима учун муҳим? Фармонга асосан юртимизда биринч…
  2. Sep 30, 2026❓ Савол: Бизнесни рўйхатга олиш нима ва у нима учун керак? ✅ Жавоб: Бизнесни рўйхатга олиш…
  3. Sep 30, 2026Бизнесни рўйхатга олиш — барқарор иқтисодий ривожланиш пойдевори!
  4. Sep 30, 2026photo post
  5. Sep 29, 2026#эксперт_жавоби #интервью Бизнесни рўйхатга олиш мамлакат иқтисодиётини баҳолашда қандай ў…
  6. Sep 29, 2026Post #1322
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →