🇺🇦🇺🇸Украинада Starlink алоқаси яхшиланди — Маск чекловларни АҚШ ҳарбийлари белгилашини айтди
Украинанинг собиқ мудофаа вазири Михаил Федоров Starlink алоқаси соатига 160 километргача тезликда тикланаётганини малум қилди. Унинг айтишича, бу зарба берувчи ва дронларни тутиб қолувчи учувчисиз аппаратларнинг яна учишига имкон беради.
SpaceX асосчиси Илон Маск эса Starlink’нинг ҳарбий версияси — Starshield тизими АҚШ ҳукумати назоратида эканини айтди. Унинг такидлашича, тезлик ва фойдаланиш ҳажмига доир чекловларни АҚШ ҳарбийлари белгилайди, якуний қарор эса президент томонидан қабул қилинади.
Украина Мудофаа вазирлиги ҳам алоқа сифати яхшиланганини тасдиқлади, бироқ терминаллар тезлигига қўйилган чеклов сақланаётганини билдирди.
🔥@burchakostida
Post #82365
4.05K