🇱🇻Латвия бош вазири россиялик мустақил журналистларга эҳтиёткор муносабатда бўлишга чақирди
Латвия бош вазири Андрис Кулбергс россиялик журналист Леонид Рагозинни мамлакатдан чиқариб юбориш қарорини изоҳлар экан, мустақил россиялик журналистларга "катта эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш" кераклигини айтди.
"Латвия Россия агрессиясини оқлашга қаратилган бундай чалғитувчи ёндашувга жуда узоқ вақт тоқат қилди", — деди Кулбергс. У Рагозинга нисбатан қабул қилинган қарорни тўғри деб ҳисоблашини билдирди.
13 октябр куни Рагозинга мамлакатдан чиқариб юборилиши ҳақида расмий хабар берилган. Журналист ҳужжатда бундай қарорга сабаб бўлган аниқ қоидабузарлик ёки баёноти кўрсатилмаганини айтди.
Латвия Ташқи ишлар вазирлиги қарор тегишли идоралар тақдим этган маълумотлар асосида қабул қилинганини билдирган. Рагозин эса бу қарорни журналистик фаолияти ва оммавий чиқишлари учун сиёсий таъқиб деб ҳисоблайди.
🔥 @burchakostida
Post #82366
17.6K