🇺🇦🇺🇸 Украина Қуролли кучлари учун Starlink'нинг ишлашига қўйилган чекловлар ҳозирча тўлиқ олиб ташлангани йўқ — Володимир Зеленский
Унинг сўзларига кўра, Starlink'нинг ҳарбийлар учун мўлжалланган Starshield тизими орқали интернетга уланиш тезлиги аста-секин тикланмоқда, бироқ аввалги кўрсаткичларга ҳали эришилмаган.
Украина президенти, шунингдек, Patriot мажмуалари учун ракеталар тақчиллигини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, ракеталарни етказиб беришда Украина АҚШ учун устувор аҳамиятга эга эмас. Шу билан бирга, унинг баҳолашича, қишки мавсумда мамлакатни баллистик ракеталардан ҳимоя қилишни таъминлаш учун Европа захиралари етарли.
"Киев етказиб бериш ҳажмини стандарт иккита ўрнига битта ракетага битта тутувчи ракета нисбатидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблашни сўрамоқда. Европалик ҳамкорлар томонидан маълум ваъдалар берилган, бироқ эҳтимолий етказиб беришлар тафсилотлари ҳозирча тўлиқ келишилмаган", — деди Украина етакчиси.
🔥 @burchakostida
Post #82435
5.82K
23.5° бурчак остида 🇺🇦🇺🇸Украинада Starlink алоқаси яхшиланди. Маск чекловларни АҚШ ҳарбийлари белгилашини айтди Украинанинг собиқ мудофаа вазири Михаил Федоров Starlink алоқаси соатига 160 километргача тезликда тикланаётганини малум қилди. Унинг айтишича, бу зарба берувчи ва…