TGViewer
Channel Public Channel
23.5° бурчак остида

23.5° бурчак остида

@burchakostida

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Subscribers
31.6K
Photos
29.2K
Videos
11.8K
Links
1.9K
Recent Posts 18 shown
Post #82139 7.04K
🇮🇷 Эрон МДҲ билан ҳамкорликнинг янги формати яратишни таклиф қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Эрон ўртасида “МДҲ + Эрон” форматида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.

Унинг таъкидлашича, бундай формат мулоқот ва ҳамкорликни янада самарали ташкил этиш имконини беради.
“Стратегик аҳамиятга эга ушбу минтақа мамлакатлари кўп қутбли дунёни шакллантиришда муҳим ўрин тутиши керак”, — деди Пезешкиён.

🔥@burchakostida
Post #82138 7.54K
🇺🇸Трамп яна Нобель тинчлик мукофотини олмади

2026 йилги Нобель тинчлик мукофоти Жанубий Африка Республикаси ҳуқуқ ҳимоячиси Нави Пиллайга тинчликни мустаҳкамлаш ва халқаро ҳуқуқни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун берилди.

Пиллай 2008–2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари лавозимида ишлаган. Шунингдек, у Халқаро жиноий суд судьяси бўлган ва Руанда бўйича халқаро трибуналга раҳбарлик қилган.

🔥 @burchakostida
Post #82137 7.64K
23.5° бурчак остида 🇹🇲 Туркманистонда МДҲ давлатлари раҳбарлари саммити бошланди Туркманистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашуви бошланди. Саммитда Россия президенти Владимир Путин, Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон…
🇷🇺Путин МДҲда савдо тўсиқларини камайтиришга чақирди

Россия президенти Владимир Путин Туркманистонда ўтган МДҲ саммитида савдо тўсиқларини бартараф этиш орқали ҳамдўстлик давлатлари янада катта ютуқларга эришиши мумкинлигини айтди.

Унинг таъкидлашича, МДҲ доирасидаги ҳисоб-китобларнинг 90 фоиздан ортиғи миллий валюталарда амалга оширилади.

Путин саммитда яна қуйидагиларни қайд этди:

— айрим ҳолларда давлатлар миллий даражада чекловлар жорий этиб, иқтисодий ривожланиш суръатларини ўзлари секинлаштиради;

— МДҲ давлатлари кўп қутбли ва адолатли дунё тартибини шакллантириш тарафдори;

— умумий анъаналар, қадриятлар, тарихий ва қариндошлик алоқалари халқларни бирлаштиради;

— рус тили МДҲ ҳудудидаги муҳим бирлаштирувчи омиллардан бири ҳисобланади;

— Каспий денгизи билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш зарур.

Шунингдек, Путин МДҲ давлатлари раҳбарларини 21 декабр куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган норасмий саммитга таклиф қилди.

🔥 @burchakostida
Post #82136 10.9K
23.5° бурчак остида 🇹🇲 Туркманистонда МДҲ давлатлари раҳбарлари саммити бошланди Туркманистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашуви бошланди. Саммитда Россия президенти Владимир Путин, Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон…
🇺🇿Ўзбекистон 2027 йилда МДҲга раислик қилади

Ўзбекистон 2027 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) раислик қилади. Бу ҳақда ташкилот Бош котиби Сергей Лебедев маълум қилди.

🔥@burchakostida
Post #82135 11.5K
🇹🇲 Туркманистонда МДҲ давлатлари раҳбарлари саммити бошланди

Туркманистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашуви бошланди.

Саммитда Россия президенти Владимир Путин, Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян иштирок этмоқда.

Шунингдек, МДҲ тарихида биринчи марта Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ҳам саммитда қатнашмоқда.

🔥burchakostida
Post #82134 11.7K
🇺🇸Пентагон Эронга уч кунлик зарбалар бериш режасини тайёрлади — The New York Times

The New York Times нашрининг АҚШ расмийларига таяниб хабар беришича, Пентагон Эронга қарши тахминан уч кун давом этадиган жадал ҳарбий операция режасини тайёрлаган.

Режа Эроннинг ракета ва дрон захираларига зарба беришни назарда тутади. Шунингдек, энергетика объектлари ҳамда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг қўмондонлик пунктларига ҳужум қилиш вариантлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Манбаларга кўра, Пентагон сўнгги ойларда Трампга Эрон ва ҳусийларга қарши йирик операциялар ўтказиш бўйича беш марта таклиф киритган, аммо у уларни рад этган. Кейинчалик Трамп ҳарбийлардан янги зарба режаларини тайёрлашни сўраган.

Шу билан бирга, 8 октябрь куни Трамп 3 ноябрдаги Конгресс сайловларига қадар Эронга ҳужум қилинмаслигини билдирган. Унинг айтишича, томонлар “самарали музокаралар” олиб бормоқда.

🔥@burchakostida
Post #82133 12.6K
23.5° бурчак остида 🇺🇦🇷🇺 Россия Украина пойтахтидаги кўприкларга зарбаларни давом эттирмоқда Россия ҳарбийлари октябр ойи бошидан Украина пойтахти Киев шаҳрини иккига ажратиб турувчи Днепр дарёси устидан ўтган кўприклар бўйлаб зарба бериш кампаниясини бошлади, бунгача ушбу кўприклар…
🇺🇦🇷🇺 Киев мэри имкони бор киевликларга пойтахтдан вақтинча кетишни тавсия қилди

Виталий Кличко Россия ҳужумлари кучайгани фонида пойтахтдан ташқарида қариндошлари ёки дўстлари бор аҳолига шаҳардан вақтинча кетиш имкониятини кўриб чиқишни тавсия қилди. Бироқ у Киевни тўлиқ эвакуация қилишга чақирмаётганини таъкидлади.

"Шаҳримизга ҳужумлар кучаяётгани сабабли ҳар куни вайрон бўлган бинолар, яраланган ва ҳалок бўлган одамлар ҳақида янги хабарлар келмоқда. Бугун гап омон қолиш ҳақида кетмоқда", — деди Кличко.

Мэр Россия ҳужумлари оқибатида сув таъминоти тизими ишдан чиқса, пойтахтда кенг кўламли инқироз юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Шу билан бирга, Кличко аҳолини шаҳардан чиқиб кетишга чақирмаётганини айтган. Унинг фикрича, Украина шаҳарларининг бўшаб қолиши Россия президенти Владимир Путиннинг манфаатларига хизмат қилади.

Кличконинг маълум қилишича, шаҳар маъмурияти қишга тайёргарлик доирасида захира иситиш тизимларини барпо этмоқда. Шунингдек, ёнилғи, озиқ-овқат ва ичимлик суви захиралари тўпланмоқда. Бироқ мэр тайёргарликнинг ўзи барча хавфларни бартараф эта олмаслигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими зарбаларни қайтара олмаса, шаҳар оғир вазиятга тушиб қолиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Post #82132 14.4K
🇺🇦 Зеленский “Яндекс” маълумотлар марказига берилган зарба ҳақида изоҳ берди

Украина Россиянинг, жумладан, маълумотлар марказларига берган зарбаларига жавоб қайтараётганини президент Володимир Зеленский маълум қилди. У бу ҳақда Украина Қуролли кучларининг Россиянинг Рязань вилоятидаги “Яндекс” маълумотлар марказига берган зарбасига изоҳ берар экан, айтди.

“Улар бизнинг маълумотлар марказларимизга зарба берган ва ҳануз зарба бермоқда. Биз ҳам жавоб қайтардик. Барча тафсилотларни айта олмайман”, — деди Зеленский.

🔥@burchakostida
Post #82131 15.2K
🇺🇦 Украинада Россия зарбалари оқибатида бир кунда 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Киевда тўрт киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши жароҳатланди. Сумида бир киши вафот этди, тўрт киши, жумладан, икки нафар бола жароҳат олди.

Днепропетровск вилоятида авиабомба зарбаси оқибатида 62 ёшли икки эркак ҳалок бўлди.

Шунингдек, аввалроқ Краматорскда йўловчи автобусларига берилган Россия зарбалари оқибатида 30 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

🔥 @burchakostida
Post #82130 16.2K
🇺🇸 Пентагон АҚШда отиб ўлдириш жазосини ижро этиш жараёнини оммага намойиш этмоқчи

АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет мамлакат армиясида 90 йилдан бери илк бор отиб ўлдириш жазоси оммага намойиш этилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар берди.

Гап 2009 йилда Форт-Ҳуд ҳарбий базасида 13 кишини ўлдиргани учун судланган Нидал Ҳасанга нисбатан чиқарилган ҳукмни ижро этиш ҳақида кетмоқда.

Associated Press маълумотига кўра, Пентагон жазо ижросини тўғридан-тўғри эфирда кўрсатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Трансляция формати ҳозирча аниқлаштирилмаган. АҚШда оммавий қатллар охирги марта 1936 йилда ўтказилган.

🔥 @burchakostida
Post #82129 16.4K
🇺🇸АҚШ давлат қарзини камайтириш режасини сайловлардан кейин эълон қилади

АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг маълум қилишича, мамлакат маъмурияти ноябрдаги Конгресс сайловларидан кейин давлат қарзини камайтириш режасини тақдим этади.

Ҳозирда АҚШнинг давлат қарзи 40,3 триллион долларга яқинлашмоқда.
“Президент билан бюджет харажатларини қисқартириш режаси устида ишлаяпмиз. Уни оралиқ сайловлардан кейин дарҳол тақдим этамиз, деб ўйлайман”, — деди Бессент
Newsmax нашрига берган интервьюсида.

Вазирнинг айтишича, Оқ уй бюджет тақчиллигини камайтиришда муайян натижаларга эришган. Энди давлат харажатларини чеклаш чораларини ҳам кўриш зарур.

🔥 @burchakostida
Post #82128 16.1K
🇺🇸АҚШ космосда ядровий қурилмалардан фойдаланиш бўйича ҳамкорликни бошлади

АҚШнинг NASA космик агентлиги ва Энергетика вазирлиги космосда ядровий энергетика технологияларини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди.
Имзоланган келишув икки идорага космик ядровий энергетика соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имконини беради.
Шунингдек, томонлар илмий тадқиқотлар, ядровий ёқилғи ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда ҳам ҳамкорлик қилади.

🔥 @burchakostida
Post #82127 16K
🇺🇸 Трамп Маскни АҚШнинг энг олий давлат мукофоти билан тақдирлади

Доналд Трамп Илон Маскка илм-фан соҳасидаги ютуқлари учун АҚШнинг энг олий давлат мукофотини топширди. Маросимда у бизнесменни “миллий бойлик” деб атади.

“Биз сиз билан фахрланамиз, жуда фахрланамиз. Сиз — миллий бойлигимизсиз”, — деди Трамп.
Шунингдек, у Маскни “замонавий Томас Эдисон” ва саноатнинг йирик намояндаларидан бири деб атади.

@burchakostida🔥
Post #82126 16.1K
🇺🇸Уиткофф ва Кушнер Украина вакиллари билан учрашади

АҚШ президентининг махсус элчиси Стив Уиткофф ва Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер жума куни Украина вакиллари билан урушни тугатишга қаратилган янги таклифни муҳокама қилади. Бу ҳақда NewsNation хабар берди.

Учрашувда Буюк Британия, Франция ва Германиянинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари, шунингдек, Европа Иттифоқи ва НАТО вакиллари ҳам иштирок этади.

Axios маълумотига кўра, учрашув Майамида бўлиб ўтади.

🔥@burchakostida
Post #82123 17.1K
🇪🇨 Эквадорда самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, автомобил йўлига қулаб тушди

Cuencana Airlines авиакомпанияси самолёти Гуаякилдан Куенкага рейсни амалга ошираётган эди. Самолёт Марискал Ла-Мар аэропортига қўниш чоғида учиш-қўниш йўлаги чегарасидан чиқиб кетган, автомобил йўлига қулаб, ёритиш устунига бориб урилган.

Маълумотларга кўра, ушбу самолёт Эквадор Марказий банки буюртмасига биноан қимматбаҳо буюмларни ташиётган бўлган. Бортда икки киши, жумладан учувчи ҳам бўлган. Ҳалокатда ҳеч ким жиддий жабрланмаган.

🔥 @burchakostida
Post #82122 17K
🇲🇽 Мексикада рестлер жанг вақтида тақиқланган усулни қўллаб, ҳакамни ўлдириб қўйди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, шоу вақтида спортчи Эл Ихо де Фишман 75 ёшли ҳакам Херардо Херман Пинедага қарши аксарият промоушенларда тақиқланган усулни қўллади. У ҳакамни боши билан пастга қаратиб кўтарди ва рингга улоқтирди.

Театрлаштирилган ҳолатларга ўрганиб қолган томошабинлар буни аввалига шоунинг бир қисми деб ўйлашди. Бироқ етиб келган шифокорлар ҳакамнинг ўлимини қайд этишди.

Рестлер қўлга олинди, у “қасддан бўлмаган қотиллик”да гумон қилинмоқда. Мексика қонунчилигига кўра, бунинг учун 5 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин

🔥 @burchakostida
Post #82121 18.3K
23.5° бурчак остида 🇺🇸🇮🇷Трамп Эрон билан можаро яқин орада тугашини айтди АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан можаро яқин орада ҳал бўлишини айтди. Унинг таъкидлашича, Эрон энди АҚШ учун ядровий хавф туғдирмайди. “Ядровий қурол пайдо бўлиши хавфи энди йўқ. Улар ҳозир тор…
🇺🇸🇮🇷 Агар Ҳўрмуз бўғози орқали нефт етказиб бериш давом этса, АҚШ ноябр ойидаги оралиқ сайловларгача Эронга ҳужум қилмайди — Доналд Трамп

АҚШ президенти Вашингтон Теҳрон билан “самарали музокаралар” олиб бораётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Эрон иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан “жуда ёмон” ҳолатда.

"Ҳўрмуз бўғози орқали рекорд миқдорда нефт ўтишда давом этаверса, биз Қўшма Штатларда 3 ноябр куни бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловларгача бўлган даврда Эронга ҳужум қилмаймиз", — деди Оқ уй раҳбари.

Трамп, шунингдек, Эрон “ядро қуролига эга бўлмаслигини” таъкидлади.

🔥 @burchakostida
Post #82120 19.3K
23.5° бурчак остида 🇺🇿🇹🇭 Таиланд ҳукумати дунёнинг 93 мамлакати, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун амалда бўлган 60 кунлик визасиз режимни бекор қилди Тегишли қарорни 31 август куни қироллик бош вазири ва ички ишлар вазири Анутхин Чанвиракун имзолади, ҳужжат Қироллик газетасида…
🇺🇿🇪🇬 Миср Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга кириш қоидаларини кучайтирмоқда

2026 йил 1 ноябрдан бошлаб Мисрда Ўзбекистон фуқаролари учун янги кириш қоидалари кучга киради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси дипломатик каналлар орқали олинган маълумотларга таяниб хабар берди.

Янги талабларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари кириш визасини Мисрнинг дипломатик ваколатхоналари орқали олдиндан расмийлаштиришлари керак бўлади. Туристик саёҳатларни ваколатли туроператорлар орқали ташкил этиш зарур.

Туристларнинг ёшига қараб алоҳида чекловлар назарда тутилган:

40 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари: Мисрга фақат яқин оила аъзолари — ота-онаси, турмуш ўртоғи ёки фарзандлари ҳамроҳлигида саёҳат қилиш мумкин бўлади. Бунда, саёҳат вақтида оиланинг ёнида камида $5000 миқдорида нақд пул бўлиши керак;

40 ёшдан ошган Ўзбекистон фуқаролари: Мустақил саёҳат қилаётган туристлар ўз ёнида камида $3000 миқдорида нақд пулга эга бўлиши лозим.

Шунингдек, Мисрга кириш вақтида меҳмонхона банд қилинганлиги тасдиғи, мобил алоқа учун контакт маълумотлари ва етарли молиявий маблағга эга эканликни исботловчи далилларни тақдим этиш талаб қилинади.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик туристлар Миср ҳудудида бўлган вақтларида туристик визани бошқа турдаги визага ўзгартириш бўйича ариза бера олмайдилар.

🔥 @burchakostida
Older posts →

About this channel

How can I read @burchakostida without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for 23.5° бурчак остида: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does 23.5° бурчак остида have?
23.5° бурчак остида (@burchakostida) has 31.6K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does 23.5° бурчак остида know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →