TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.6K subscribers
Post #82120 19.4K
23.5° бурчак остида 🇺🇿🇹🇭 Таиланд ҳукумати дунёнинг 93 мамлакати, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун амалда бўлган 60 кунлик визасиз режимни бекор қилди Тегишли қарорни 31 август куни қироллик бош вазири ва ички ишлар вазири Анутхин Чанвиракун имзолади, ҳужжат Қироллик газетасида…
🇺🇿🇪🇬 Миср Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга кириш қоидаларини кучайтирмоқда

2026 йил 1 ноябрдан бошлаб Мисрда Ўзбекистон фуқаролари учун янги кириш қоидалари кучга киради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси дипломатик каналлар орқали олинган маълумотларга таяниб хабар берди.

Янги талабларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари кириш визасини Мисрнинг дипломатик ваколатхоналари орқали олдиндан расмийлаштиришлари керак бўлади. Туристик саёҳатларни ваколатли туроператорлар орқали ташкил этиш зарур.

Туристларнинг ёшига қараб алоҳида чекловлар назарда тутилган:

40 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари: Мисрга фақат яқин оила аъзолари — ота-онаси, турмуш ўртоғи ёки фарзандлари ҳамроҳлигида саёҳат қилиш мумкин бўлади. Бунда, саёҳат вақтида оиланинг ёнида камида $5000 миқдорида нақд пул бўлиши керак;

40 ёшдан ошган Ўзбекистон фуқаролари: Мустақил саёҳат қилаётган туристлар ўз ёнида камида $3000 миқдорида нақд пулга эга бўлиши лозим.

Шунингдек, Мисрга кириш вақтида меҳмонхона банд қилинганлиги тасдиғи, мобил алоқа учун контакт маълумотлари ва етарли молиявий маблағга эга эканликни исботловчи далилларни тақдим этиш талаб қилинади.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик туристлар Миср ҳудудида бўлган вақтларида туристик визани бошқа турдаги визага ўзгартириш бўйича ариза бера олмайдилар.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 9, 2026🇮🇷 Эрон МДҲ билан ҳамкорликнинг янги формати яратишни таклиф қилди Эрон президенти Масъу…
  2. Oct 9, 2026🇺🇸Трамп яна Нобель тинчлик мукофотини олмади 2026 йилги Нобель тинчлик мукофоти Жанубий…
  3. Oct 9, 2026🇷🇺Путин МДҲда савдо тўсиқларини камайтиришга чақирди Россия президенти Владимир Путин Ту…
  4. Oct 9, 2026🇺🇿Ўзбекистон 2027 йилда МДҲга раислик қилади Ўзбекистон 2027 йилда Мустақил Давлатлар Ҳа…
  5. Oct 9, 2026🇹🇲 Туркманистонда МДҲ давлатлари раҳбарлари саммити бошланди Туркманистонда Мустақил Дав…
  6. Oct 9, 2026🇺🇸Пентагон Эронга уч кунлик зарбалар бериш режасини тайёрлади — The New York Times The N…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →