TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.6K subscribers
Post #82134 15.4K
🇺🇸Пентагон Эронга уч кунлик зарбалар бериш режасини тайёрлади — The New York Times

The New York Times нашрининг АҚШ расмийларига таяниб хабар беришича, Пентагон Эронга қарши тахминан уч кун давом этадиган жадал ҳарбий операция режасини тайёрлаган.

Режа Эроннинг ракета ва дрон захираларига зарба беришни назарда тутади. Шунингдек, энергетика объектлари ҳамда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг қўмондонлик пунктларига ҳужум қилиш вариантлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Манбаларга кўра, Пентагон сўнгги ойларда Трампга Эрон ва ҳусийларга қарши йирик операциялар ўтказиш бўйича беш марта таклиф киритган, аммо у уларни рад этган. Кейинчалик Трамп ҳарбийлардан янги зарба режаларини тайёрлашни сўраган.

Шу билан бирга, 8 октябрь куни Трамп 3 ноябрдаги Конгресс сайловларига қадар Эронга ҳужум қилинмаслигини билдирган. Унинг айтишича, томонлар “самарали музокаралар” олиб бормоқда.

🔥@burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 9, 2026🇮🇷 Эрон МДҲ билан ҳамкорликнинг янги формати яратишни таклиф қилди Эрон президенти Масъу…
  2. Oct 9, 2026🇺🇸Трамп яна Нобель тинчлик мукофотини олмади 2026 йилги Нобель тинчлик мукофоти Жанубий…
  3. Oct 9, 2026🇷🇺Путин МДҲда савдо тўсиқларини камайтиришга чақирди Россия президенти Владимир Путин Ту…
  4. Oct 9, 2026🇺🇿Ўзбекистон 2027 йилда МДҲга раислик қилади Ўзбекистон 2027 йилда Мустақил Давлатлар Ҳа…
  5. Oct 9, 2026🇹🇲 Туркманистонда МДҲ давлатлари раҳбарлари саммити бошланди Туркманистонда Мустақил Дав…
  6. Oct 9, 2026🇺🇦🇷🇺 Киев мэри имкони бор киевликларга пойтахтдан вақтинча кетишни тавсия қилди Витали…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →