🇺🇦🇷🇺 Киев мэри имкони бор киевликларга пойтахтдан вақтинча кетишни тавсия қилди
Виталий Кличко Россия ҳужумлари кучайгани фонида пойтахтдан ташқарида қариндошлари ёки дўстлари бор аҳолига шаҳардан вақтинча кетиш имкониятини кўриб чиқишни тавсия қилди. Бироқ у Киевни тўлиқ эвакуация қилишга чақирмаётганини таъкидлади.
"Шаҳримизга ҳужумлар кучаяётгани сабабли ҳар куни вайрон бўлган бинолар, яраланган ва ҳалок бўлган одамлар ҳақида янги хабарлар келмоқда. Бугун гап омон қолиш ҳақида кетмоқда", — деди Кличко.
Мэр Россия ҳужумлари оқибатида сув таъминоти тизими ишдан чиқса, пойтахтда кенг кўламли инқироз юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Шу билан бирга, Кличко аҳолини шаҳардан чиқиб кетишга чақирмаётганини айтган. Унинг фикрича, Украина шаҳарларининг бўшаб қолиши Россия президенти Владимир Путиннинг манфаатларига хизмат қилади.
Кличконинг маълум қилишича, шаҳар маъмурияти қишга тайёргарлик доирасида захира иситиш тизимларини барпо этмоқда. Шунингдек, ёнилғи, озиқ-овқат ва ичимлик суви захиралари тўпланмоқда. Бироқ мэр тайёргарликнинг ўзи барча хавфларни бартараф эта олмаслигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими зарбаларни қайтара олмаса, шаҳар оғир вазиятга тушиб қолиши мумкин.
🔥 @burchakostida
Post #82133
18K
23.5° бурчак остида 🇺🇦🇷🇺 Россия Украина пойтахтидаги кўприкларга зарбаларни давом эттирмоқда Россия ҳарбийлари октябр ойи бошидан Украина пойтахти Киев шаҳрини иккига ажратиб турувчи Днепр дарёси устидан ўтган кўприклар бўйлаб зарба бериш кампаниясини бошлади, бунгача ушбу кўприклар…