🇷🇺🇺🇦 Москва аэропортларида дронлар хавфи сабабли 370 дан ортиқ рейс кечиктирилди, юздан ортиқ парвоз бекор қилинди
Внуково, Домодедово ва Жуковский аэропортларида парвозлар қарийб етти соатга чеклаб қўйилди. Москвага қўна олмаган самолётлар бошқа шаҳарларга йўналтирилди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, йўловчилар тўғридан-тўғри терминалларнинг ўзида тунаб қолмоқда, Анталияга бўлган рейслардан бири эса аллақачон 18 соатга кечикмоқда.
🔥 @burchakostida
Post #82146
7.44K


