TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.6K subscribers
Post #82145 10.6K
🇱🇹🇷🇺 Литва Россия билан чегарасига қўшин юборди

Литва ҳукумати Россиянинг Калининград эксклави билан чегарани мустаҳкамлаш учун қўшин жўнатилишини эълон қилди. Бунга Россиядаги эҳтимолий ҳарбий сафарбарлик ва янги гибрид таҳдидлар ҳақидаги хавотирлар сабаб бўлди.

Мамлакат ички ишлар вазири Мартинас Кателинаснинг айтишича, бу қарор шу ҳафта Латвия ва Беларус чегарасида юз берган хавфсизлик билан боғлиқ ҳодисадан кейин қабул қилинган.

Литва мудофаа вазири Робертас Каунас чегара хавфсизлигини кучайтириш учун ҳарбийлар жўнатилишини тасдиқлади. Унинг айтишича, бу “Россиядаги эҳтимолий сафарбарлик ортидан тажовузкор хорижликлар кўпайиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга қарши олдини олиш чораси ҳисобланади.

Каунаснинг сўзларига кўра, тахминан, 100 нафар аскар келгуси икки ҳафта давомида Литва-Россия чегарасини қўриқлашга ёрдам беради.

6 октябр куни Латвия расмийлари ниқобланган ва қуролланган шахслар 20 нафар тартибсиз мигрантлар гуруҳини Беларус чегарасидан Латвия ҳудудига ўтказиш учун кузатиб борганини хабар қилганди. Ниқобланган шахслар Беларус ҳудудига қайтиб кетишидан олдин электр жиҳозларини шикастлаб, чегара кузатув камераларини ўғирлаб кетган.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 10, 2026🇵🇪 Перудаги сайловда Гитлер Муссолини исмли шахс ғалаба қозонди BBC нашрининг хабар бери…
  2. Oct 10, 2026🇷🇺🇺🇸Путин ва Трамп Украинадаги можарони ҳал этишни муҳокама қилди Кремл маълумотига кў…
  3. Oct 10, 2026🇷🇺🇺🇸Путин Россия АҚШ ва жаҳон бозорига нефт етказиб беришга тайёрлигини билдирди Росси…
  4. Oct 10, 2026🇺🇦Зеленский санкцияларни келишувсиз юмшатишни заифлик деб атади Украина президенти Волод…
  5. Oct 10, 2026🇺🇸🇷🇺АҚШ Россия дизель ёқилғисига санкцияларни вақтинча бекор қилди АҚШ Молия вазирлиги…
  6. Oct 10, 2026🇺🇸🇷🇺АҚШ Молия вазирлиги Россия дизелини жаҳон бозорига етказиб беришга рухсат берди АҚ…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →