TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.6K subscribers
Post #82137 18.4K
23.5° бурчак остида 🇹🇲 Туркманистонда МДҲ давлатлари раҳбарлари саммити бошланди Туркманистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашуви бошланди. Саммитда Россия президенти Владимир Путин, Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон…
🇷🇺Путин МДҲда савдо тўсиқларини камайтиришга чақирди

Россия президенти Владимир Путин Туркманистонда ўтган МДҲ саммитида савдо тўсиқларини бартараф этиш орқали ҳамдўстлик давлатлари янада катта ютуқларга эришиши мумкинлигини айтди.

Унинг таъкидлашича, МДҲ доирасидаги ҳисоб-китобларнинг 90 фоиздан ортиғи миллий валюталарда амалга оширилади.

Путин саммитда яна қуйидагиларни қайд этди:

— айрим ҳолларда давлатлар миллий даражада чекловлар жорий этиб, иқтисодий ривожланиш суръатларини ўзлари секинлаштиради;

— МДҲ давлатлари кўп қутбли ва адолатли дунё тартибини шакллантириш тарафдори;

— умумий анъаналар, қадриятлар, тарихий ва қариндошлик алоқалари халқларни бирлаштиради;

— рус тили МДҲ ҳудудидаги муҳим бирлаштирувчи омиллардан бири ҳисобланади;

— Каспий денгизи билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш зарур.

Шунингдек, Путин МДҲ давлатлари раҳбарларини 21 декабр куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган норасмий саммитга таклиф қилди.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 10, 2026🇵🇪 Перудаги сайловда Гитлер Муссолини исмли шахс ғалаба қозонди BBC нашрининг хабар бери…
  2. Oct 10, 2026🇷🇺🇺🇸Путин ва Трамп Украинадаги можарони ҳал этишни муҳокама қилди Кремл маълумотига кў…
  3. Oct 10, 2026🇷🇺🇺🇸Путин Россия АҚШ ва жаҳон бозорига нефт етказиб беришга тайёрлигини билдирди Росси…
  4. Oct 10, 2026🇺🇦Зеленский санкцияларни келишувсиз юмшатишни заифлик деб атади Украина президенти Волод…
  5. Oct 10, 2026🇺🇸🇷🇺АҚШ Россия дизель ёқилғисига санкцияларни вақтинча бекор қилди АҚШ Молия вазирлиги…
  6. Oct 10, 2026🇺🇸🇷🇺АҚШ Молия вазирлиги Россия дизелини жаҳон бозорига етказиб беришга рухсат берди АҚ…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →