🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Украина ҳарбийлари учун Starlink ишлашини чеклаш бўйича буйруқ Оқ уйдан берилган — Reuters
Украина фронтда ва дронларни бошқариш учун фойдаланадиган Starshield (Starlink'нинг ҳарбий версияси) сунъий йўлдош алоқаси ишлашини чеклаш тўғрисидаги фармойиш Оқ уйдан келиб тушган, деб хабар бермоқда агентлик ўз манбаларига таяниб.
Reuters суҳбатдошлари буйруқни айнан ким берганига аниқлик киритмаган, фақат тегишли кўрсатма Пентагонга келиб тушганини билдирган.
14 октябр тонгидан бошлаб украиналик амалдорлар ва ҳарбийлар Starshield билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар бера бошлашди. Бу ҳолат АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани фонида юз берди.
Вашингтон Украина учун Starshield ишлашига қандайдир чекловлар жорий этилганини расман тасдиқламади, ўз навбатида SpaceX раҳбари Илон Маск тизим ишлашини фақат Пентагон чеклаши мумкинлигини айтиб ўтди.
15 октябр тонгида Украина оммавий ахборот воситалари ҳарбийларга таяниб, Украина Қуролли кучлари учун Starshield ишлаши тикланганини хабар қилди.
🔥 @burchakostida
Post #82434
8.62K
23.5° бурчак остида 🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Илон Маск Украинада Starlink сунъий йўлдош алоқаси ишлашини секинлаштирди 14 октябр тонгида украин ҳарбийлари SpaceX компанияси Украина қуролли кучлари фронтда фойдаланиб келаётган Starlink сунъий йўлдош алоқаси терминаллари фаолиятини чеклаётгани…