🇷🇺🇺🇦Рязанда мактаб ва боғчаларда дарслар бекор қилинди, Воронеждаги ҳарбий аэродромга ракета зарбаси берилгани хабар қилинмоқда
Россиянинг Рязан вилоятида Украина дронлари ҳужумлари давом этаётгани сабабли Октябрьский ва Советский туманларининг бир қисмидаги мактаб ва болалар боғчаларида машғулотлар бекор қилинди. Бу ҳақда вилоят губернатори Павел Малков маълум қилди.
Унинг айтишича, бир сутка давомида вилоят осмонида 23 та дрон уриб туширилган. Жабрланганлар ва зарарлар қайд этилмаган. Украина Telegram-каналлари эса маҳаллий аҳоли нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиққанини хабар қилаётганини ёзмоқда.
Шунингдек, Telegram-каналлар маълумотига кўра, Воронеж вилоятидаги Борисоглебск ҳарбий аэродромига ракета зарбаси берилган. Вилоят губернатори Александр Гусев бундан аввал дронлар таҳдиди сабаб ҳаво хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.
🔥 @burchakostida
Post #82367
11.1K
