🇦🇲🇷🇺Пашиняннинг партиядошига Россияга киришга рухсат берилмади
Арманистон ҳукмрон “Фуқаролик шартномаси” партияси депутати Лусине Бадалян Россияга киритилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда у Facebook саҳифасида ёзди.
Унинг сўзларига кўра, депутат 15 октябрь куни Санкт-Петербургда ўтадиган МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг ижтимоий сиёсат ва инсон ҳуқуқлари бўйича доимий комиссияси йиғилишида иштирок этиш учун парламент делегацияси таркибида Россияга бориши керак эди.
“Бироқ Россия Федерациясига киришимга рухсат берилмади. Бу менга кириш тақиқлангани билан изоҳланди. Сабаби номаълум”, — деб ёзди Бадалян. У вазиятни “ғалати ва хавотирли” деб атади.
Бадалян Арманистон бош вазири Никол Пашинян раҳбарлик қиладиган “Фуқаролик шартномаси” партиясидан парламентга сайланган.
🔥@burchakostida
Post #82375
17.5K