🇷🇺🇸🇪Россияда Швеция фуқароси ушланди: ФСБ уни ҳарбий объектларда диверсия тайёрлашда гумонламоқда
Россия давлат ахборот агентликлари ФСБ маълумотига таяниб хабар беришича, Швеция фуқароси Псков вилоятида Россия давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганликда гумонланиб ушланган.
ФСБ иддаосига кўра, у аввал Украина Қуролли кучлари сафида жанговар ҳаракатларда қатнашган. У Россияга қуролли кучлар сафига қўшилиш баҳонасида кириб, ҳарбий объектларда диверсиялар амалга оширишни режалаштирган.
🔥@burchakostida
Post #82371
13.8K