🇪🇺🇺🇦🇺🇸ЕИ раҳбарлари Зеленскийдан Трампни очиқ танқид қилишни тўхтатишни сўрамоқчи
Financial Times нашри манбаларига кўра, Европа сиёсатчилари Украина президенти Володимир Зеленскийнинг кескин баёнотлари Киев ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни янада ёмонлаштиришидан хавотирда.
Жума куни Брюсселда бўлиб ўтадиган учрашувда Европа раҳбарлари Зеленскийдан баёнотларини юмшатишни сўрашни режалаштирмоқда.
"Бу гаплар ҳақиқат бўлиши мумкин, аммо уларни ҳар доим ҳам овоз чиқариб айтиш шарт эмас", — деди европалик расмийлардан бири.
🔥@burchakostida
Post #82380
17.8K