🇷🇺 “Ведомости”: “Яндекс” дата-марказларини террорчилик ҳужумларидан суғурталашни ўз вақтида янгиламаган
“Ведомости” нашрининг ёзишича, Украина Қуролли кучларининг “Яндекс” дата-марказларига ҳужумлари вақтида компаниянинг террорчилик хавфларига қарши суғурта полиси муддати тугаган бўлган.
Нашр манбаларига кўра, компания инфратузилмасининг бир қисми “Согаз” ва “Ингосстрах” суғурта компанияларида суғурталанган, аммо полис муддатини узайтиришга улгурилмаган.
“Яндекс” эса бу маълумотни рад этди. Компания суғурта полислари террорчилик ҳужумларини ҳам қамраб олишини, бироқ шартнома тафсилотлари ошкор этилмаслигини билдирди.
🔥@burcharostida
Post #82428
16.7K