🇪🇺🇺🇦ЕИ Украинага 2027 йилги ёрдам маблағини ҳали белгиламади
Брюсселдаги саммитда Европа Иттифоқи етакчилари Украинага сиёсий ёрдамни давом эттиришини тасдиқлади. Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта Россия урушни тўхтатмагунча санкциялар бекор қилинмаслигини билдирди.
Украина президенти Володимир Зеленский мамлакатнинг 2027 йилдаги мудофааси, қурол-яроғ таъминоти ва иқтисодий барқарорлиги учун камида 70 миллиард евро қўшимча маблағ зарурлигини айтди.
ЕИ етакчилари молиялаштириш масаласи бўйича таклифлар тайёрлашни Европа комиссиясига топширди. Бироқ Украинага қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш масаласи ҳамон ҳал этилмаган.
Саммитда музлатилган Россия активларини мусодара қилиш масаласи ҳам қайта кўтарилди. Ҳозирги қарорга кўра, Россия репарация тўловларини амалга оширмагунча, активлар музлатилган ҳолда қолади.
🔥 @burchakostida
Post #82451
12.7K