🇺🇦 Украинада дронлар учун реактив двигателлар оммавий ишлаб чиқарилмоқда
Украинада олтита компания дронлар учун кичик ҳажмли реактив двигателларни оммавий ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда мамлакатнинг мудофаа технологияларини ривожлантиришга масъул Brave1 давлат платформаси раҳбари Андрей Гриценюк “Украинская правда“ нашрига маълум қилди.
Унинг айтишича, жами 11 та компания бундай двигателларни ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун бир ярим йил вақт кетган. Украинада 2025 йилда ушбу йўналишни молиялаштириш дастури ҳам бошланган.
Украина мудофаа вазири Евгений Хмаранинг таъкидлашича, реактив двигателлар турли ҳарбий қуролларда, жумладан, дронларни тутиб олувчи қурилмалар, узоқ масофага зарба берувчи воситалар ва қанотли ракеталарда қўлланади.
🔥@burchakostida
Post #82455
8.4K