🇺🇸АҚШда мигрантлар сақланадиган учинчи қамоқхонада ҳам очлик эълон қилинди
АҚШнинг Техас штатидаги El Valle миграция қамоқхонасида 30 дан ортиқ киши очлик эълон қилди.
Маълумотларга кўра , 11 октябрь куни 15 нафар аёл очликни бошлаган, кейин уларга 20 нафар эркак қўшилган. Маҳбуслар сақлаш шароитлари ёмонлиги ва тиббий ёрдам йўқлигидан норози бўлиб, ҳуқуқларига риоя этилишини талаб қилмоқда.
Шунингдек, АҚШнинг Жоржия ва Луизиана штатларидаги миграция қамоқхоналарида ҳам маҳбуслар сақлаш шароитларига қарши норозилик билдирган ва очлик эълон қилган.
🔥@burchakostida
Post #82429
7K