🇺🇸🇮🇷 АҚШ Эрон ядро объектларига “бомбаларнинг онаси” билан зарба бермоқчи
Қўшма Штатлар ҳарбийлари Эрон ядровий объектларига янги зарбалар беришни режалаштирмоқда. Бунда бомбаларнинг онаси” билан ҳужумга ўтиш кутилмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, CNN хабар берди.
Ҳужумда “барча бомбаларнинг онаси” деб аталувчи GBU-43/B Massive Ordnance Air Blast Bomb бомбаси қўлланилиши мумкин. Оғирлиги 9,5 тонна бўлган бу бомба АҚШ арсеналидаги энг кучли ядровий бўлмаган портловчи қурол ҳисобланади. Вазиятдан хабардор бир неча расмийлар бундай вариант кўриб чиқилаётганини тасдиқлади.
CNN манбалари зарбаларнинг эҳтимолий нишони сифатида остида ядровий объект жойлашган Пикакс тоғини тилга олди. Бироқ “барча бомбаларнинг онаси” уни йўқ қила оладими-йўқми — ҳозирча номаълум. Чунки иншоот ер остида жуда чуқур жойлашган.
Манбалардан бирининг таъкидлашича, бу қурол билан амалга ошириладиган бомбардимон руҳий таъсир кўрсатиши, яъни “Теҳрон режими”ни қўрқитиши мумкин.
🔥 @burchakostida
Post #82431
6.92K
