🇮🇷🇺🇸 Эрон АҚШнинг янги зарбалари эҳтимоли сабаб ядровий объектлари атрофида мудофаа иншоотлари қурмоқда — The Wall Street Journal
Теҳрон АҚШ Конгрессига 3 ноябр куни бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлардан сўнг Қўшма Штатлар билан уруш қайта бошланиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Шу сабабли мамлакат ядровий объектлари атрофида мудофаа иншоотларини барпо этмоқда.
Нашр маълумотига кўра, Эроннинг Пикакс тоғидаги ядровий объектлари яқинида мудофаа иншоотлари, жумладан тупроқдан кўтарилган тўсиқлар қурилган. Тахминларга кўра, улар АҚШ армияси қуруқликда ҳарбий амалиёт бошлаган тақдирда Эрон ҳарбийларига мудофааланишда ёрдам бериши мумкин.
Ушбу иншоотлар мутахассислар ўрганган сунъий йўлдош тасвирларида аниқланган. Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Рафаэл Гросси ҳам Пикакс тоғи атрофида эронликларнинг фаоллиги кузатилаётганини тасдиқлаган.
🔥 @burchakostida
Post #82432
16K
23.5° бурчак остида 🇺🇸🇮🇷 АҚШ Эрон ядро объектларига “бомбаларнинг онаси” билан зарба бермоқчи Қўшма Штатлар ҳарбийлари Эрон ядровий объектларига янги зарбалар беришни режалаштирмоқда. Бунда бомбаларнинг онаси” билан ҳужумга ўтиш кутилмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, CNN хабар…