🇺🇦 🇷🇺Кремл: Украина Россиядаги энергетика объектларига ҳужумларни тўхтатмаган
Кремл Украина томонидан Россия энергетика объектларига зарба беришга амалда ҳеч қандай мораторий бўлмаганини маълум қилди.
"Кеча Бош вазир ўринбосари Александр Новакнинг баёнотини эслатиб ўтмоқчиман. Унинг айтишича, Украина томонидан амалда ҳеч қандай мораторий бўлмаган. Бу кунларда ҳам нефтни қайта ишлаш заводларимиз ва энергетика соҳаси объектларига ҳужумлар давом этди. Шунинг учун бу ерда ҳеч қандай янгилик йўқ", — деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Россия Мудофаа вазирлиги Рязан шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига Украина томонидан уюштирилган янги ҳужум қайтарилганини билдирди. Вазирлик маълумотига кўра, тўртта FP-5 "Фламинго" қанотли ракета ва 69 та узоқ масофага учувчи камикадзе-дрон уриб туширилган.
🔥 @burchakostida
Post #82378
17.8K