🇺🇦 Зеленский Украина Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тиклашини билдирди
“Етар, бунга чидаб турмаймиз”, — деди Украина президенти Володимир Зеленский Financial Times нашрига берган интервюсида. Унинг айтишича, Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилишга қўйилган тақиқ бекор қилинган.
Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина АҚШ илтимосига кўра, уч кун давомида Россиянинг энергетика объектларига ҳужум қилмаган. Бироқ Москва Украина энергетика инфратузилмасига зарба беришда давом этган. Унинг айтишича, сўнгги бир ҳафтада бундай ҳужумлар оқибатида 100 дан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.
Журналист Украина Вашингтон билан муносабатларни яхшилаш мақсадида, Россия ҳужумларни давом эттирган тақдирда ҳам, нефтни қайта ишлаш заводларига зарбаларни тўхтатиши мумкинми, деб сўраган. Зеленский бунинг эвазига “Patriot” ҳаво мудофааси тизимлари учун қўшимча ракеталар етказиб берилса, бунга рози бўлиши мумкинлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу АҚШдан сўраган энг кам талаби бўлган.
🔥@burchakostida
Post #82372
8.59K