🇺🇸АҚШ "соя флоти"га нисбатан санкцияларни юмшатишни кўриб чиқмоқда
Доналд Трамп маъмурияти Россия, Эрон ва Венесуэла каби давлатлардан нефт ташийдиган "соя флоти"га нисбатан санкцияларни қисман бекор қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Оқ уйда бундай қадам ҳозир рекорд даражага етган денгиз орқали юк ташиш нархларини пасайтиришга ёрдам беради, деб ҳисоблашмоқда. Бу эса Форс кўрфазидан кўпроқ нефт ва нефт маҳсулотларини олиб чиқиш имконини беради.
Reuters билан суҳбатлашган ҳукумат вакилига кўра, "соя флоти" танкерларига фақат "қонуний нефт" ташиётган ҳолатларда чекловларни қисман бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бундай кемалардан фойдаланмоқчи бўлганлар АҚШ Молия вазирлигидан рухсат олиши керак бўлади.
🔥@burchakostida
Post #82370
16.7K