🇺🇸 Трамп Форт-Худ базасида 13 нафар хизматдошини ўлдирган ҳарбийни отиб ўлдириш жараёни трансляцясини бекор қилди
АҚШ армиясининг собиқ маёри Нидал Ҳасаннинг қатл этилиши тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилмайди, бироқ унга нисбатан чиқарилган ҳукм ўз кучида қолади. Уни 3 декабр куни отиб ўлдириш режалаштирилган.
"Менимча, қатл жараёни трансляцияси Қўшма Штатлар Нидал Ҳасан каби террорчи ва ярамаслар билан қандай курашиши ҳақида дунё учун кучли намуна бўлиши мумкин эди, бироқ кўплаб жуда яхши инсонлар унинг қандай ўлаётганини кўрмасликни афзал кўришди", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғида.
Оммавий қатлни бекор қилишга истеъфодаги 72 нафар америкалик генерал, адмирал ва бошқа юқори мартабали ҳарбийлар чақиришган эди. Улар очиқ хатда қатлнинг оммага намойиш этилиши “инсон қадр-қимматини камситиши ва АҚШ Қуролли кучлари шаънига доғ тушириши” мумкинлигини таъкидлашган.
🔥 @burchakostida
Post #82391
16.3K
23.5° бурчак остида 🇺🇸 Пентагон АҚШда отиб ўлдириш жазосини ижро этиш жараёнини оммага намойиш этмоқчи АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет мамлакат армиясида 90 йилдан бери илк бор отиб ўлдириш жазоси оммага намойиш этилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар берди. Гап…