🇺🇦Россия дронлари Кировоград вилоятига 10 соатдан ортиқ ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди
Россия ҳарбийлари Украинадаги Кировоград вилоятига дронлар билан 10 соатдан ортиқ ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Давлат фавқулодда вазиятлар хизмати хабар берди.
Вилоят маркази Кропивницкий шаҳрида корхоналар, логистика марказлари, омборлар ва турар жой бинолари ҳудудларига зарбалар берилган. Кропивницкий ва Новоукраинка туманларида эса транспорт инфратузилмаси обектлари нишонга олинган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлган, яна олти киши жароҳатланган.
🔥 @burchakostida
Post #82369
17.9K