🇺🇸Пентагон дронлар ишлаб чиқариш учун қўшимча 50 миллиард доллар сўрамоқчи
АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсетнинг малум қилишича, Пентагон дронларни оммавий ишлаб чиқариш учун Конгрессдан қўшимча 50 миллиард доллар ажратишни сўрамоқчи.
Хегсет бу маблағ мунтазам йиллик харажатлар эмас, балки бир марталик инвестиция бўлишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мақсад дрон технологияларини анча катта миқёсда ишлаб чиқариш имконини яратишдир.
"Жорий йилнинг ўзида бир марталик қўлланиладиган юз минглаб зарбали дронлар ҳақида гап боради. Келгуси йилларда эса уларнинг сони миллионларга етади. Вазирлигимиз илгари бундай суратларга дуч келмаган", — деди Пентагон раҳбари.
🔥 @burchakostida
Post #82364
12K