🇺🇦🇷🇺 Украина ҳужумига учраган “Яндекс” дата-марказларидаги ускуналарни янгилашга 6 ой кетади — “Коммерсант”
Нашр манбаларига кўра, компания йўқотишларни тезроқ қоплаш учун ускуналарни турли каналлар, жумладан, хорижий каналлар орқали харид қилишни бошлайди. Бу эса қисқа муддатда техника нархининг ошишига олиб келиши мумкин. “Яндекс” ускуналарни “сўнгги йиллардаги энг қиммат бозордан” сотиб олишга мажбур бўлади.
"Булар жуда йирик дата-марказлари эди. Улар қурилганидан бери дунё бўйлаб ҳисоблаш қувватлари, айниқса, сунъий интеллект учун мўлжалланган махсус процессорлар тақчиллиги ва нархларининг ошиши кузатилмоқда. Шу боис марказларни ускуналар билан қайта жиҳозлаш анчагина қимматга тушади ва узоқ вақт талаб қилади", — деди Strategy Partners компаниясидан Сергей Кудряшов.
Таъкидланишича, қўшимча харажатлар охир-оқибат мижозлар учун булутли ва бошқа хизматлар нархининг сезиларли ошишига олиб келади.
Украина дронлари сўнгги бир неча кун ичида “Яндекс”нинг олтита дата-марказидан учтасига ҳужум қилди. Улар Рязан вилоятининг Сасово шаҳри, Калуга шаҳри ва Владимир вилоятида жойлашган. Ҳужум оқибатида компания хизматлари фаолиятида узилишлар юзага келди, жумладан, такси чақириш ва буюртма беришда носозликлар кузатилди. Узилишлар Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Арманистон ва Беларусда қайд этилди. Ҳужумга учраган марказлар орасида энг йириги Калугадаги дата-марказ бўлиб, у 3 800 дан ортиқ сервер жавонини жойлаштиришга мўлжалланган.
🔥 @burchakostida
Post #82263
12.9K
23.5° бурчак остида 🇷🇺Владимирдаги “Яндекс” дата-маркази дрон ҳужумидан кейин тўхтатилди Россиянинг Владимир вилоятида дрон ҳужуми оқибатида “Яндекс” маълумотлар маркази инфратузилмасига зарар етди. Марказ фаолияти тўлиқ тўхтатилган, жабрланганлар йўқ. Бу ҳақда компания матбуот…