TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.6K subscribers
Post #82270 12.5K
23.5° бурчак остида 🇺🇸АҚШ Украинага қурол ва разведка ёрдамини тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times АҚШ маъмурияти Украина Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатмаса, Америка қуролларини харид қилишга мўлжалланган PURL дастури фаолиятини тўсиб…
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп маъмурияти юқори мартабали украиналик ҳарбийлар ва ҳукумат амалдорларига таҳдид қилиб, Россия нефтни қайта ишлаш заводларига (НҚИЗ) ҳужумларни тўхтатишни талаб қилди

Kyiv Independent нашрининг икки украиналик амалдорга таяниб хабар беришича, уларнинг америкалик ҳамкасблари агар Трамп томонидан эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режими вақтида Россия энергетика инфратузилмасига зарба берилса, Вашингтон Киевни жавобгарликка тортишини очиқ-ойдин билдирган.

"Америкаликлар Украинанинг барча юқори мартабали ҳарбий амалдорларига қўнғироқ қилиб, таҳдид қилишди. Улар ҳаммага разведка маълумотлари алмашинувини ҳам, қурол ҳариди дастурини (PURL) ҳам тўхтатишларини айтишмоқда", — деди украиналик амалдорлардан бири Kyiv Independent'га.

Бир неча юқори мартабали украиналик амалдорлар Киев Трампнинг 11 октябрдаги ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги баёноти тўғрисида олдиндан хабардор қилинмаганини маълум қилди. Уларнинг сўзларига кўра, ушбу баёнотдан сўнг, украиналик амалдорларга ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилишга мажбурлаш ва Россия НҚИЗларига зарба беришдан тийилишлари учун босим ўтказила бошланган.

Бошқа бир амалдорнинг айтишича, Украина президенти офиси раҳбарининг ҳарбий масалалар бўйича ўринбосари Павел Палиса ва Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Михаил Драпатийга Вашингтон томонидан қўнғироқлар бўлган. Палиса Трамп маъмуриятидан таҳдидлар олганини тасдиқлади.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 12, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Зеленский дизел ёқилғиси нархлари ошишида Трампни ўзини айблади Украина прези…
  2. Oct 12, 2026Яқин Шарқдаги беқарорлик фонида Ҳўрмуз бўғози орқали нефт етказиб бериш ҳажми кескин қисқа…
  3. Oct 12, 2026🇮🇷 Ҳўрмуз бўғозида 750 минг баррел нефт ортилган танкер мина билан тўқнашув сабаб портла…
  4. Oct 12, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Дизел ёқилғиси нархлари Украинанинг Россияга берган зарбаларига боғлиқ эмас —…
  5. Oct 12, 2026🇺🇸🇸🇦🇾🇪АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги аэропортга…
  6. Oct 12, 2026🇬🇧🇪🇺🇷🇺 Россия 2016 йилда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича ўтказилг…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →