🇬🇧🇪🇺🇷🇺 Россия 2016 йилда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича ўтказилган референдумга аралашган — Буюк Британия бош вазири
Энди Бёрнемнинг айтишича, бош вазир лавозимини эгаллаганидан сўнг у Россиянинг референдумга аралашгани ҳақидаги маълумотларни текширтирган.
"Мен Россия 2016 йилги Брехит референдумига аралашганми, деган саволга аниқ жавоб олдим: ҳа, аралашган. Менимча, биз бунга жуда суст муносабат билдирдик ва хориждан сиёсий жараёнларни издан чиқаришга қанчалик кўп уринишлар бўлаётгани ҳақида аҳолини етарлича хабардор қилмадик", — деди бош вазир.
Бёрнем Москва референдумга айнан қандай аралашгани, бу ҳақда ким маълумот бергани ва қандай далиллар мавжудлиги борасида тафсилотларни бермади.
Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича референдум 2016 йил июн ойида ўтказилган. Унда сайловчиларнинг 51,9 фоизи ЕИдан чиқишни ёқлаган. Қироллик 2020 йилда Европа Иттифоқини расман тарк этган.
2025 йилда ўтказилган сўровномада европаликларнинг аксарияти Брехит масаласида билдирган: уларнинг 63 фоизи Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиб кетиши мамлакатга салбий таъсир кўрсатганига ишонади. Атиги 19 фоиз одам бу қарорни ижобий деб баҳолаган.
🔥 @burchakostida
Post #82268
7.3K
