TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.6K subscribers
Post #82265 17.5K
23.5° бурчак остида 🇳🇵🇨🇳 Непал ва Хитой чегарасидаги даҳшатли сув тошқинида камида 95 киши ҳалок бўлди Чоршанба оқшомига келиб 95 кишининг ўлими тасдиқланди, деб хабар берди AFP ва Reuters агентликлари Непал полициясига таяниб. Юзлаб одамлар, жумладан, 291 нафар хорижий сайёҳ…
🇳🇵Непалда яна вайронкор сув тошқини юз берди

Непалнинг Будхи-Гандаки дарёсидаги табиий тўғон бузилиши оқибатида сув тошқини содир бўлди. Ўзанидан чиқиб кетган дарё сувлари бир нечта кўприк ва ўнлаб уйларни ювиб кетди ҳамда ГЭС қурувчиларининг лагерини вайрон қилди.

Хабар қилинишича, дарё қирғоғида яшовчи 50га яқин киши қутқарилган, беш киши бедарак йўқолган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, табиий тўғон бир қанча вақт олдин Будхи-Гандаки дарёси оқиб ўтувчи дарада тош кўчкиси юз бериши натижасида ҳосил бўлган. Сув тўлиши оқибатида юзага келган кучли босим остида тўғон бузилиб кетган ва кучли оқим пастга қараб йўл олган. Тошқин оқибатида ГЭС қурувчилари қурилиш ашёлари ва техникани олиб ўтишда фойдаланадиган Бейли кўприги ҳамда бир нечта осма кўприк вайрон бўлган. Дарё соҳили бўйлаб жойлашган электр узатиш линиялари, уйларни сув ювиб кетган.

Икки соат ичида дарёдаги сув сатҳи 2 метрдан 8,5 метргача кўтарилган. Ҳукумат оқим етиб келишидан 20-30 дақиқа олдин аҳолини огоҳлантиришга улгурган ва кўплаб кишилар тепаликларга чиқиб олган.

Непалда август ойида ҳам кучли сув тошқини содир бўлганди. Ушбу табиий офат натижасида ҳалок бўлганлар сони 1455 нафар деб эълон қилинган, 5285 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 12, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Зеленский дизел ёқилғиси нархлари ошишида Трампни ўзини айблади Украина прези…
  2. Oct 12, 2026Яқин Шарқдаги беқарорлик фонида Ҳўрмуз бўғози орқали нефт етказиб бериш ҳажми кескин қисқа…
  3. Oct 12, 2026🇮🇷 Ҳўрмуз бўғозида 750 минг баррел нефт ортилган танкер мина билан тўқнашув сабаб портла…
  4. Oct 12, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Дизел ёқилғиси нархлари Украинанинг Россияга берган зарбаларига боғлиқ эмас —…
  5. Oct 12, 2026🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп маъмурияти юқори мартабали украиналик ҳарбийлар ва ҳукумат амалдорлариг…
  6. Oct 12, 2026🇺🇸🇸🇦🇾🇪АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги аэропортга…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →