TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.6K subscribers
Post #82267 18.7K
23.5° бурчак остида 🇸🇦🇾🇪 Яман ҳусийлари Саудия Арабистони пойтахтидаги аэропортга ҳужум қилди, 12 киши ҳалок бўлди Саудия Арабистонидаги Ар-Риёд халқаро аэропортига 10 октябр куни ҳусийлар томонидан ҳужум уюштирилди. Бу бир ҳафта ичида ушбу аэропортга қилинган учинчи ҳужум ҳисобланади.…
🇸🇦🇵🇰🇺🇸🇾🇪🇮🇷 Саудия Арабистони Яман ҳусийларининг ҳужумларидан ҳимояланиш учун Покистондан ёрдам сўради

Саудия Арабистонида Яман ҳусийларининг навбатдаги ҳужумларини қайтариш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари захираси тугаб бормоқда. Мамлакат ҳукумати ҳаво мудофаа тизимларини қироллик саройлари ва энергетика обектлари ўртасида қайта тақсимламоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal вазиятдан хабардор манбаларига таяниб хабар берди.

"Ар-Риёд ҳарбий иттифоқчиси Покистондан бу масалада ёрдам сўраган ва бошқа давлатлардан ҳам ҳаво мудофааси учун зарур воситаларни сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда. Шунингдек, Саудия Арабистони Ямандаги иттифоқчиларини қўллаб-қувватлаш учун хорижлик ҳарбийларни жалб қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда", деб ёзмоқда нашр.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Қўшма Штатлардан ҳарбий ёрдам олишга уринмоқда. У ҳатто бунинг эвазига АҚШ иқтисодиётига қарийб 1 триллион доллар инвестиция киритишни ваъда қилган. Бироқ Трамп маъмурияти ҳозирча ҳусийлар ҳужумларига қарши курашда ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровларни қондирмаяпти ва фақат ҳарбий маслаҳатчилар юбориш билан чекланмоқда.

"Саудия Арабистонининг ҳар қандай ҳарбий жавоби мамлакатни ҳусийлар билан янада чуқурроқ можарога тортиши мумкин. Ҳусийлар эса нисбатан чекланган имкониятлар билан ҳам катта зарар етказа олишини намойиш этган. Шу сабабли Саудия Арабистони можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга тобора кўпроқ интилмоқда. Айни пайтда қироллик Эрон билан мулоқотни ҳам давом эттирмоқда", — деди Форс кўрфази бўйича эксперт Кристиан Коуц Улрихсен.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 13, 2026🇺🇸The Atlantic: Трамп Зеленскийни тинчликка эришиш йўлидаги тўсиқ деб ҳисоблайди The Atl…
  2. Oct 13, 2026🇧🇾Лукашенко Латвияни Беларусьдан қуролланган гуруҳ кириб келгани ҳақидаги воқеани саҳнал…
  3. Oct 13, 2026🇦🇲🇦🇿Пашинян Озарбoйжон билан тинчлик шартномасини тасдиқлашга чақирди Арманистон бош в…
  4. Oct 13, 2026🇺🇿Тошкентда Technovation халқаро конференцияси бўлиб ўтди 30 сентябрь куни Тошкентда «Ph…
  5. Oct 13, 2026🇺🇦🇷🇺 Россия армияси ҳужумларни давом эттираётганига қарамай, Украинада айрим ҳудудлар…
  6. Oct 13, 2026🇺🇦🇷🇺 Россия армияси сентябр ойида Украинадаги жангларда 50 мингдан ортиқ ҳарбий хизмат…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →