TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.6K subscribers
Post #82224 6.42K
🇩🇯Жибути қирғоқлари яқинида мигрантлар қайиғи ағдарилди: 109 киши ҳалок бўлди

8–9 октябр кунлари Жибути қирғоқлари яқинида 350 нафар мигрант бўлган қайиқ ағдарилиб кетди. Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) маълумотига кўра, камида 109 киши, жумладан, 15 нафар бола ҳалок бўлган, 116 нафардан ортиқ киши бедарак йўқолган.

Қайиқ Жибутидан Яманга йўл олган бўлиб, ҳодиса Обок шаҳри яқинида содир бўлган. 80 нафардан ортиқ эфиопиялик мигрант омон қолган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Африка шохи минтақасидан келган ўн минглаб мигрантлар Форс кўрфази мамлакатларида иш топиш ва яхшироқ шароитда яшаш мақсадида ушбу йўналишдан фойдаланади. Бироқ денгиз сафарининг хавфлилиги ва Яманда давом этаётган зўравонликлар мигрантлар учун жиддий хавф туғдирмоқда.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 11, 2026🇺🇸NYT: АҚШ Россияга қисман сулҳ эвазига учта иқтисодий таклиф берган The New York Times…
  2. Oct 11, 2026🇵🇱Польша полицияси бош вазир ва мудофаа вазирига эҳтимолий суиқасд ҳақида маълумот олди…
  3. Oct 11, 2026🇹🇷Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашуви оқибатида 11 киши ҳалок бўлди Туркиянинг Бурса…
  4. Oct 11, 2026🇪🇺Европа Иттифоқи Россия фуқаролари учун виза қоидаларини кучайтирмоқчи Европа комиссияс…
  5. Oct 11, 2026🇷🇺 “Яндекс” дрон ва ракета ҳужумларини жавобгарликдан озод этувчи ҳолатлар қаторига кири…
  6. Oct 11, 2026🇺🇦 Зеленский Россия НҚИЗларига зарбаларни тўхтатиш шартини айтди Украина президенти Воло…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →