🇪🇺Европа Иттифоқи Россия фуқаролари учун виза қоидаларини кучайтирмоқчи
Европа комиссияси 2027 йил январь ойида Россия фуқаролари учун виза қоидаларини қатъийлаштириш бўйича таклифларни тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ташаббус Европа давлатларининг гибрид таҳдидлардан хавотири билан боғлиқ. Бу ҳақда Politico нашри Европа Иттифоқи вакилларига таяниб хабар берди.
Виза тартибини кучайтириш ташаббусини, жумладан, Швеция, Польша ва Эстония қўллаб-қувватламоқда. Эстония эса собиқ россиялик ҳарбий хизматчиларнинг Европа Иттифоқига киришини чеклашни таклиф қилган.
🔥 @burchakostida
Post #82220
16.9K