🇹🇷Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашуви оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Туркиянинг Бурса — Измир трассасида туристик автобус эвакуатор билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди. Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳатланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, эвакуатор қарама-қарши ҳаракатланиш йўлагига чиқиб, автобус билан тўқнашган.
Жабрланганлар шифохонага олиб кетилган. Улардан бирининг аҳволи оғир. Ҳодиса жойига тез ёрдам, ўт ўчириш ва полиция хизматлари жалб қилинган. Авария сабаблари ва тафсилотлари аниқланмоқда.
🔥 @burchakostida
Post #82221
16.2K

