🇷🇺 “Яндекс” дрон ва ракета ҳужумларини жавобгарликдан озод этувчи ҳолатлар қаторига киритди
“Яндекс” фойдаланувчи келишувига мажбуриятларни бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиш асосларини белгиловчи бандни қўшди. Унда дронлар, ракета қуроллари ва бошқа зарар етказувчи воситалар билан амалга оширилган ҳужумлар енгиб бўлмайдиган ҳолатлар сифатида кўрсатилган.
Компания РБКга келишув шартлари барча хизматларда бир хиллаштирилаётганини ва бундай қоидалар амалдаги қонунчиликда ҳам назарда тутилганини маълум қилди.
2026 йил ёзида Wildberries, Ozon, “Яндекс Маркет” ва “Мегамаркет” ҳам дрон ҳужумлари оқибатлари учун сотувчилар олдидаги жавобгарликни чекловчи шартларни ўз оферталарига киритган.
11 октябрга ўтар кечаси Украина дронлари Владимир шаҳридаги “Яндекс” маълумотлар марказига ҳужум қилган. Бундан аввал компаниянинг Рязань вилоятидаги Сасово шаҳри ва Калугада жойлашган маълумотлар марказлари ҳам нишонга олинган эди.
🔥 @burchakostida
Post #82219
16.8K
23.5° бурчак остида 🇷🇺Владимирдаги “Яндекс” дата-маркази дрон ҳужумидан кейин тўхтатилди Россиянинг Владимир вилоятида дрон ҳужуми оқибатида “Яндекс” маълумотлар маркази инфратузилмасига зарар етди. Марказ фаолияти тўлиқ тўхтатилган, жабрланганлар йўқ. Бу ҳақда компания матбуот…