TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.6K subscribers
Post #82239 17K
🇮🇷🇮🇱 Кузатув камералари Яқин Шарқ минтақасида жосуслардан ҳам самаралироқ разведка воситасига айланмоқда — The Wall Street Journal

Бугунги кунда дунё бўйлаб интернетга уланган қарийб 1,2 млрд кузатув камераси ҳарбий разведка учун маълумот манбаига айланиши мумкин. Ҳакерлар ушбу қурилмаларга бузиб кириш орқали стратегик обектлар ва рақиб қўшинларининг ҳаракатларини кузатиши мумкин.

Recorded Future компаниясининг миллий хавфсизлик бўйича эксперти Александр Лесли бу жараённи уруш даврида фуқаролик кузатув тизимларининг разведка воситасига айланиши сифатида таърифлаган.

WSJ маълумотларига кўра, Исроил феврал ойида Эроннинг собиқ олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоминаий ўлдирилиши билан якунланган амалиётдн олдин Эроннинг йўл ҳаракатини кузатувчи камераларига бузиб кириб, разведка маълумотларини тўплаган.

Эронга алоқадор гуруҳлар ҳам Исроилдаги кузатув камераларига кириш имкониятини қўлга киритган. Исроил Миллий кибердиректорати маълумотларига кўра, 2026 йилда Теҳрон билан алоқадор гуруҳлар миллий хавфсизлик учун алоҳида хавф туғдирган 250 дан ортиқ камерани бузиб кирган. Улар орасида автомобил рақамларини таниб олувчи тизимлар, стратегик объектлар ва ҳарбий хизматчилар тўпланадиган жойлар яқинидаги камералар ҳам бўлган.

Бузиб кирилган камералар илгари ҳаво разведкаси ёки ер устидаги агентлар ёрдамида бажарилган вазифаларни ўз зиммасига олиши мумкин. Жумладан, улар нишонларни аниқлаш, зарбалар оқибатларини баҳолаш ва бошқа ҳарбий маълумотларни йиғишда қўл келади.

Бундай қурилмалар таҳлилчиларга кузатилаётган объектларга яқинроқ нуқтадан маълумот олиш имконини беради. Шу билан бирга, тўғри жойлаштирилган камерага масофадан кириш махфий агентни рақиб ҳудудига юборишга қараганда камроқ хавф туғдириши мумкин.

Кузатув камералари нафақат разведка, балки ахборот-психологик таъсир воситаси сифатида ҳам ишлатилмоқда. Ҳакерлик гуруҳлари қўлга киритилган видеоёзувларни эълон қилиб, рақибни кузатиш имкониятларини намойиш этади ва унга руҳий босим ўтказишга уринади.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 12, 2026🇷🇺Песков: Путин Украинада сайлов куни зарбаларни тўхтатишга тайёр Россия президенти Влад…
  2. Oct 12, 2026🇷🇺Лавров Зеленскийни танаффусга лойиқ эмас деб ҳисоблади Россия ташқи ишлар вазири Серге…
  3. Oct 12, 2026🇷🇺Кремл Украинада сайлов ўтказиш учун 60 кунлик сулҳ тузиш таклифини рад этди Reuters аг…
  4. Oct 12, 2026🇸🇪Роберт Холл ва Майкл Вудфорд иқтисодиёт бўйича 2026 йилги Нобел мукофотига сазовор бўл…
  5. Oct 12, 2026🇺🇸АҚШ дипломатларига Саудия Арабистонида хавфсизлик чекловлари жорий этилди АҚШ Давлат д…
  6. Oct 12, 2026🇦🇿Озарбойжонда ҳижобга қарши чекловлар юзасидан норозиликларда 40 га яқин киши қўлга оли…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →