🇺🇸АҚШ дипломатларига Саудия Арабистонида хавфсизлик чекловлари жорий этилди
АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонидаги америкалик дипломатларга мамлакатнинг учта аэропортидан фойдаланишни олдиндан келишиш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда РИА Новости Америка хабар берди.
Шунингдек, дипломатларга Яман чегарасидан 32 километрдан яқин масофага бориш тақиқланди. Чекловлар Яманнинг “Ансар Аллоҳ” ҳаракати (ҳусийлар) томонидан амалга оширилаётган зарбалар фонида жорий этилган.
🔥@burchakostida
Post #82256
17.8K
