🇵🇱Польша полицияси бош вазир ва мудофаа вазирига эҳтимолий суиқасд ҳақида маълумот олди
Польша полицияси мамлакат бош вазири Доналд Туск ва мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камышга суиқасд уюштирилиши мумкинлиги ҳақида маълумот олган. Бу ҳақда Польша махсус хизматлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи вазир матбуот котиби Яцек Добжиньский хабар берди.
Унинг айтишича, махсус хизматлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи вазир Томаш Семоняк ва ички ишлар ва маъмурият вазири Марчин Кервиньский тегишли чоралар кўришни топширган.
Маҳаллий вақт билан соат 11:00 да Варшавада Польша Ички хавфсизлик агентлиги, полиция ва Давлат муҳофаза хизмати вакиллари иштирокида шошилинч учрашув ўтказилади.
🔥 @burchakostida
Post #82223
17.1K
